26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Барвақт хазон бўлган гул

Собира тун ярмидан ошган вақт­да оёғини базўр судраб, ота-она­­си яшаётган уй дарвозасига аранг етиб келди. Ҳолсизлигидан паст овоз чиқарганлиги са­баб­ли ичкаридагилар уни ҳа­­де­ган­­­­да эшитмадилар. Тунги так­сичиликдан қайтаётган Аббос ака қўшни дарвоза олдидаги шар­пани пайқаб, машинаси билан орқага қайтди. Дарвозани ҳолсиз қўллари билан ураётган аёл киши эканлиги билиниб турарди. Унинг рўмоли бошидан елкасига сирғалиб ту­шиб кетган. Сочлари тўзғиб, пешонасидан сизиб қон оқаётган эди. Аббос ака яқинроқ келиб, кейин Собирани таниди.

– Собира, сенмисан? Сенга нима бўлди, қизим? Сени бу аҳволга солган ким? Турақол, – деди қиз­нинг аҳволига чин дилдан ачиниб.

– Йўқ, туролмайман. Илтимос, Аббос амаки, уйдагиларни уйғотиб берсангиз, – деди Собира зўрға.

Аббос ака довдираб, бундай қилиш кераклиги хаёлига ҳам кел­маганди. Бир қўлида Соби­ранинг елкасидан тутиб, бирида дарвозани даранглатиб ура бошлади. Тун сокинлигини бузиб даранглаётган дарвоза овозидан Мираҳмад ака чўчиб уйғонди. Ёнидаги аёли эса ўрнидан туриб, дарвоза томон югурди.

Мираҳамд ака ва Ҳуринисо ая Собиранинг аҳволини кўриб қўрқиб кетишди. Аббос акага раҳмат, дейишни ҳам унутиб, қизидан ҳол-аҳвол сўрашга тушдилар. Лекин Собира уларга жавоб қайтарадиган аҳволда эмасди.

– Тўхтанглар, – деди Аббос ака, – Мираҳмад ака, қизингизнинг аҳ­волини кўриб турибсиз. Га­пиришга ҳоли йўқ. Менга ёр­дам беринг, уни шифохонага олиб бо­райлик. Уччовлашиб ши­фо­хо­нага етиб келгунича Со­би­ра ҳушини йўқотди. Бошидан тинимсиз оқаётган қон уни бу­тунлай ҳолсизлантириб таш­лаганди. Жонлантириш бўлимига олиб кириб кетгач, отаси бошини ушлаганча, унсиз йиғлади.

– Номард, барибир қизимни бошига етибсан-да, аблаҳ, – деди...

Қизи мактабни битиргач, эшигидан совчиларнинг кети узилмай қолди. Бундан Мираҳмад ака шошиб ҳам қолди. Кеча бўйнидан ачомлаб юрган, ишдан қайтаётиб унга бирор совға олмаса, аразлаб қоладиган қизалоғи бирпасда бўй етиб қолганини тан олгиси келмасди. Охири сўраб-суриштирганларидан кейин Дилмурод ака билан қуда-андачилик ришталарини боғладилар. Собира оёқ-қўли чаққон, пазанда қиз. Довруғи етти маҳаллага етиб, ошиқлари сон-саноқсиз эди. Одамнинг оласи ичида ёки одамнинг феълини қўшни бўлиб эмас, қуда бўлиб биласан, деганларидек, қудасини ҳам, куёв боласини ҳам тўйдан кейин билиб олдилар. Аҳрор қип-қизил кўча безориси бўлгани кейин маълум бўлди. Уйлантирсак, ўзгариб қолар, деган отанинг орзуси чиппакка чиқди. Собирани турмуш ўртоғи эмас, шунчаки, бир уй хизматкоридай кўриб, заррача ҳам ҳурмат қилмас эди. Гапирган гапини эшитишни ҳам хоҳламасди.

– Тунги зиёфатлардан қачон зери­касиз, Аҳрор ака? Дадам битта ўзи уй ишларидан чарчаб қоляпти. Ҳеч бўлмаса молга қарашсангиз бўларди. Ойим ҳам ҳар куни сиз келгунча хавотир олавериб, касал бўлиб қоладилар-ку. Наҳотки шулар ҳақида оз бўлсада ўйланмайсиз, – деди бир куни Собира эрига.

– Сен, зоти паст, ўз ишингни қилавер. Хотин дегани эрга нима иш қилиш ке­раклигини ўргатиши шарт эмас. Сендаги бор ақл менда ҳам етарли. Ота-онанинг даврида ўйнаб-кулиб қолиш керак. Кейин, мана, сен борсан. Уй хизматкорининг иш жадвали, деб рўйхат илдириб қўяйми? Ё ўзинг билиб ишингни қилаверасанми? Ё кечаги калтакни яна соғиниб қолдингми? – Яна бир гап гапирсанг, ундан баттарини ейсан, маҳлуқ, – деди Аҳрор ўхшовсиз илжайиб.

Аёл учун турмуш ўртоғининг эътибори ва эъзози алоҳида ўрин тутади. Ахир эр кўтарганни, эл кўтаради, дея бе­жиз айтилмаган. Аҳрорнинг қўпол муомаласидан Собиранинг кўнгли алла­қачон совуганди. Одамларга ўхшаб, бирор марта илиқ сўз айтмаса, бирор марта ҳол-аҳволини сўрамаса. Тўрт девор дардини кўтариш, келин учун осон эмас. Яқинларига, ота-онасига, қайнота-қайнонага айта олмаган сирни турмуш ўртоғидан бошқа кимга ҳам айтсин?

Кимнинг зоти баланд, кимники паст эканлиги бандасига эмас, Роббимга аён. Ота-онасининг хизматини келин бўлиб туриб беминнат қилса-ю, ўғил бўлиб буни тушунмаса нима ҳам қилсин? Онасига дардини айтмоқчи бўлиб, бир неча бор оғиз жуфтлади, лекин ҳар гал оғир бўлиб, қайинюртининг хизматини қилиш кераклиги ҳақидаги панд-наси­ҳатдан кейин ҳеч гап айтолмасди. 

Эри­нинг тун ярмигача санқигани ет­магандай, уйга келиб, уни ҳар кимга тақаб, бирор бир камчилик топиб, уриб-калтаклашдан тап тортмасди. Ўзи ифлос йўлни танлаганидан кейин бошқалардан ҳам гумонсирашни одатга айлантирганди. Ўғри ҳаммани ўзига ўртоқ тутади, деган халқ ибораси бежиз бўлмаса керак. Калтак жонидан ўтиб, охири уйига икки марта аразлаб ҳам борди. Бундан унинг аҳволи яхшиланмади. 

– Яхши келин калтак еб, боши ёрилса, рўмол ичига, қўли синса, енги ичига яширади. Сен бўлсанг арзимайдиган калтак учун ўғлимнинг обрўсини тўк­динг. Сенда инсоф борми ўзи? Не-не бойваччаларнинг қизларини келин қилмай, сенга оғиз солиб ўтирибман-а. Мени шайтон йўлдан ургани аниқ. Сени келин қилмаслигим керак эди, – деган қайнонанинг таънали сўзларини эшитишга мажбур бўлди. Собиранинг ота-онаси эл-юртдан уят, деб қизларини қайтариб олиб келишганди. Орадан сал ўтмай, яна шу аҳвол такрорланарди. 

Аҳрор энди қора дори таъсиридан хотинининг бор-йўқлиги билан қизиқмай қўйганди. Қаршисидан чиқиб қолса, аямай дўппослаб ташларди. Шу туфайли беш ойлик ҳомила ҳам нобуд бўлди. Яна “бир болани эплаб туғолмагани” учун Собира айбдор бўлди. Мираҳмад ака қизига ачиниб, бир ҳафта олдин қуданинг уйига бориб, куёв болага ҳам бироз гапириб қайтганди. Энди “Собирага қўл кўтармайман” деган Аҳрор ваъдасини тезда унутиб юборди. Кечга томон кайфи ошиб уйга кириб келган эрини кутиб олишга чиққан Собира Аҳрорнинг кўзига балодай кўриниб кетди. Сочидан ушлаб, дуч келган ерига тепиб ташлади. Обдон хуморидан чиққач, эшикни олдига судраб олиб чиқди-да, дарвозани ичкарисидан илиб қўйди. Собира ҳам аламдан, ҳам оғриқ зарбидан инграй-инграй, йўл бўйи минг маротаба эгилиб, ота уйига етиб борди...

Отаси ўша куни қизини қайтариб олиб келмаганига минг пушаймон еди. Шифокорлар Собиранинг уч ой­лик ҳомиласи яна нобуд бўлгани, калтак жон-жонидан ўтиб, қон кўп кет­ганлиги натижасида уни сақлаб қола олмаганлигини айтишди. Бевақт хазон бўлган қизининг гулдай умрига ўзини айбдор санаган отанинг дарди, фарёди дунёни тутди. Жанозага йиғилганлар орасида на қуда-андалари, на куёв бола бор эди. Ёш жони тупроққа тенг бўлган Собиранинг қабридан бош кўтара олмай, отаси ундан тинимсиз кечирим сўрарди.

Инсон боласининг кўнгли гулдек но­зикдир. Аёллар эркакларимиз учун Оллоҳ томонидан берилган омонатдир. Ўша омонатнинг қадрига етмаслик, асраб-авайламасликнинг оқибати мана шундай кўнгилсизликларга олиб келиши муқаррар.

 

ГУЛБЕГИМ, 2017-10-27, 19:55 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.