26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. Туймебаев: Элбошининг лотин алифбосига доир Фармони элимиздаги энг муҳим воқеалардан бири

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев барча ватандошларни қозоқ алифбосини кириллчадан лотин ёзувига ўтиш билан табриклади. Бу ҳақда ҳоким Астана ва Алмати шаҳридан келган таниқли тарихчи, олимлар ва жамиятшунослар иштирок этган учрашувда айтди.

– Кеча Элбоши қабул қилган лотин алифбосига ўтиш тўғрисидаги  Фармони Қозоғистон Республикасидаги тарихий воқеалардан бири деб айтиш мумкин. Бундай алифбодан бугунги кунда дунёнинг 90 фоизи фойдаланади. Шундай ҳамжамият сафида Қозоғистон ҳам бўлиши керак. Лотин алифбосидан фойдаланишни биз янгидан бошламадик. Ўтган асрдан тажрибамиз бор. 1929-1940 йилларда  ота-боболаримиз мана шу ёзувдан фойдаланган. Мана, Президентимиз шу ҳарфларга кўчишни қайта янгилаб, тавсия этган лотин алифбосининг янги нусхасини тасдиқлади, – деди минтақа раҳбари.

Шунингдек, Жансейит Қансейитули янги алифбонинг жорий этилиши юзасидан амалга ошириладиган тадбирларда тўсиқлар бўлмаслигини таъкидлади.

– Бизнинг қадим тарихимизда туркий ёзув, араб ёзуви мавжудлигини биламиз. Ҳозирги ёшларимиз инглиз алифбосини яхши ўзлаштирган. Шу боис бу алифбони осон ўзлаштира оламиз. Бизда ҳеч қандай қийинчилик бўлмайди.

Буни элимизнинг маънавий янгиланишидаги янги қадам дейиш мумкин. Элбошига уш­бу лотин алифбосига кўчиш тўғрисидаги ташаббуси учун миннатдорчилик билдирамиз, – деди ҳоким.

Йиғилишда “Интеллект Ор­да” халқаро ижтимоий-гу­манитар текширишларга таъсир кўрсатиш инсти­ту­ти­нинг бош директори, тарих фанлари доктори, профессор, академик – Саттар Мажитов, Абилайхан номидаги Халқаро муносабатлар ҳамда жаҳон тиллари университетининг педагогика фанлари доктори, профессор, академик Дина Жусибалиева, Д. Қўнаев но­мидаги Евроосиё ҳуқуқ ака­­­демияси профессори, фило­логия фанлари доктори, академик Гулмира Билялова, “Ижтимоий таҳлиллар бўйича хотин-қизлар ҳамжамияти” ЖТ президенти, Абилайхан номидаги Халқаро муноса­батлар ҳамда жаҳон тиллари университетининг кафедра доценти, академик Тамара Климова, Т. Жургенов номи­даги қозоқ миллий санъат академияси кафедра доценти, тарих фанлари номзоди Мен­диғаним Шаймерденова ҳамда 12 нафар таҳлилчилар ва олимлар иштирок этди.

Учрашувда томонлар Жа­­нубий Қозоғистон ви­ло­я­тида маънавий янгила­нишга доир махсус лойиҳалар амал­га оширилиши ва унинг Қозо­ғистон ҳамда халқаро дара­жада тарғиб этилиши ҳақида фикр юритишди.

Вилоятда “Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида амалга ошадиган лойиҳалар “Ин­теллект-эксперт” ижтимоий-иқтисодий текширишлар маркази вакиллари билан бирга амалга оширилади. Улар вилоятда этнослараро муносабатларни, маънавий қадрият ва маданиятни, мин­тақанинг миграцияга оид жараёнлари ва ижтимоий онгни янгилаш борасида хал­қаро тажрибага суянган ҳолда текшириб, таҳлил қиладилар. Ўтказиладиган тадбирларда жаҳон ҳамда Қозоғистон таж­рибаларига эга олимлар ва таҳлилчилар ҳамда вилоят мутахассислари иштирок этади.

 

М. УСМОНОВА, 2017-10-27, 19:59
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.