26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик салоҳияти ортмоқда

Жаҳон саёҳат ва туризм кенгаши (World Travel and Tourism Council – WTTC) эълон қилган янги ҳисо­ботда  Қозоғистон туризм тармоғи жадал ривожланаётган давлатлар рўйхатига киритилди. Бунга сабаб – вилоятимизда сайёҳлик ташкилотлари ва дам олиш мас­канлари сонининг йилдан йилга ортиб бориши, замонавий меҳ­монхоналар, сервис хизмати сифати тобора яхшиланиб бораётгани ва шу каби  кенг қамровли тадбирлар самарасидир.

Тўлебий туманида 100дан зиёд тарихий ва табиий қадам­жолар мавжуд. Шу кунларда Буюк Ипак йўлида жойлашган  туман халқаро туризмни ри­вож­лантириш учун энг қулай минтақалардан бирига ай­лан­моқда. Республикада би­ринчи бўлиб сайёҳлик ташки­лотларнинг ушбу туманда  ташкил этилиши бежиз эмас.  Тўлебий туманининг Бургулик овулида  Қорахонийлар даврида қурилган қалъа топилди. Сул­­­­тонработ қалъаси давлат томонидан ҳимояланган. Қо­ра­тепа қишлоқ округида эса қадимий ғорлар топилиб, ун­да­ги ёзувлар ўрганилмоқда. Буларнинг барчаси хорижлик сайёҳ­ларни туманга жалб этмоқда.

Вилоят ҳокими таъкид­лаганидек, туризм барқарор иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан ҳисоб­ланади. Ушбу соҳа аҳолининг турмуш даражасини ошириш, қўшимча иш ўринларини яра­тиш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш имконини бе­ради. Шу боис, туманда мазкур тармоқ салоҳиятидан янада самарали фойдаланишга йў­налтирилган чора-тад­­­­­­­­­­­­­­­бирлар белгиланиб, муваф­­­­­­­фақиятли амалга ошириляпти. Жумладан, янги сайёҳлик йўналишлари ишлаб чиқилмоқда, мавжуд транспорт коммуникациялари қайта таъмирланиб, янгилари барпо этиляпти.

Туристик йўналишлар ҳам турлича – Қўржансой, Шувил­­дақ, Дарвоза, Новвотсой, Ақ­туек, Суиқсай, Қасқасу, Су­­­­­­­­­­­­­­­­син­­­ген кўли, Бургулик, Сай­­­­рамсу бўйлаб отда ёки пиё­да сайр қилиш мумкин. Тоғ яйловларида меҳмон уй­лари, этноовуллар барпо этилди. Натижада, туманга сўнгги йилларда Европа, Эрон, Ара­бистон, Африка ва Америка давлатларидан минг­лаб сай­ёҳ­лар келишмоқда. Бундай натижаларга осонликча эри­шилгани йўқ, албатта. Сай­ёҳлар имкони борича кўп­роқ туристик иншоотларни томоша қилишлари учун бар­­ча қулайликлар яра­тилмоқ­да. Меҳмон уйларнинг меҳмон­хоналардан фарқи шуки, меҳ­монлар бу ерда аҳо­­­­лининг тур­муш тарзини ўр­­ганиш имко­ниятига эга. 

Меҳмонлар маҳаллий аҳоли билан яқиндан танишадилар, халқнинг урф-одатлари, ма­да­­ниятини ўрганишга им­кон бор. От миниб тоққа чи­қишни истаганларга қиш­лоқ аҳли ўз хизматларини таклиф этишади. Буни ту­ристик адабиёт клас­сиги М. Биржаков воқеий сай­ёҳ­лик деб номлаган. Воқеий ту­ризм маданий туризмнинг бир қисми бўлиб, сайёҳлар унда спорт, альпинизм билан шуғулланиб, ўтказиладиган кўнгилочар тадбирларда иш­тирок этиб, маҳаллий аҳо­­лининг турмуш тарзи билан яқиндан танишадилар. Шу­нинг учун ЭКСПО-2017 кўр­газмасида воқеий туризм йў­на­лиши танланган. Демак, туризм, ўз навбатида,аҳоли бандлигини таъминлаш ва минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим со­ҳага айланиб бормоқда, десак, муболаға бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, халқаро ту­ризм ривожланган ва ри­вож­ланаётган  туманлар иқти­содиётини мус­­­­­­­­таҳ­камлай оладиган кўп тар­моқли, йирик саноат тури кўри­нишидаги кучга айланди.

– Маълумки, қадимда аҳо­лининг савдо-сотиқ би­­­лан шуғулланиш, таълим олиш, муқаддас жойларни зиё­­­­рат қилиш мақсадида ўз юрт­ларидан йироқ жойларга сафар уюштириши натижасида вужудга келган бу соҳа ўрта асрларга келиб, айниқса, Осиё­­­­­да шаҳарсозликнинг ри­вож­­­­­­­­­­ланишига, жумладан, кар­вонсаройлар, мадрасалар, бо­­­­­­­зорлар ва йўлларнинг қу­­­­­­­­­­­ри­лишига сабаб бўлди, – дей­­­ди туманда туризм соҳа­сини ривожлантиришга ҳис­са қўшган тарихчи Асет Кембаев. – Ҳозирги кунда ўнлаб мамлакатлар ту­ризм­ни кўп тармоқли, аҳо­ли­нинг асосий қисмини иш билан таъминлайдиган йи­рик саноат турига ай­­лан­тир­­­­дилар. Тан олиш жоиз, мустақиллик йилларида кат­та туристик салоҳиятга эга бўлган мамлакатимизда қадимий ёдгорликларни ре­конструкция қилиш, маҳаллий туроператорларни қўллаб-қувватлаб, уларга ўз фао­лиятларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, жойларда соҳага оид инфратузилмани барпо этиш, шунингдек, туризмнинг бошқа йўналишларини ри­вожлантиришга алоҳида эътибор қаратилдики, на­тижада Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган юртимиз сон-саноқсиз осори-атиқалари, урф-одатлару миллий таомлари, бетакрор табиатини бутун дунёга намоён қилиш имкониятига эга бўлди. Бу эса бой та­рихга эга юрт ва замон би­лан ҳамнафас яшаётган мамлакат сифатида эътироф этилувчи Қозоғистонни ўз кўзи билан кўрмоқчи бўлган сайёҳлар сонининг йилдан йилга ортиб боришига хизмат қиляпти.

Туманга келаётган сай­ёҳлар интернетдаги иж­тимоий тармоқларда ўлкамиз ҳақидаги таас­суротларини ёзмоқда. Улардан бир неч­тасини эътиборингизга ҳаволи қиламиз.  

Ежи Шлука, “BohemaLazne” компанияси директори (Чехия):

“Тўлебий туманида бир ҳафта давомида бўлиб, ту­ризм инфратузилмаси изчил ривожланаётгани ва сервис хизмати халқаро андазаларга тўла мос эканлигига гувоҳ бўлдим. Меҳмондўст  халқнинг миллий маданияти ва қадри­ятлари билан танишиб, ҳай­ратим ва ҳавасим ғоят ош­ди. Мамлакатингиздаги тинч­­­­­­­­­­­­­лик ва осойишталик, қади­мий маданий ёдгорликлар, бугунги тараққиёт ва ул­кан бунёдкорлик ишлари, хал­қингизнинг урф-одат­ла­ри, миллий таомлари ев­ропаликларни ўзига жалб этмоқда”.

Валентина Малая, «Sa­yamatravelgroup» ком­панияси савдо директори (Таиланд):

“Тўлебий туманидаги  мил­лий таомлар, хушманзара та­биатдан баҳраманд бўлиб, озода ва кенг кўчаларда сайр қилиш ҳар қандай кишига  завқ бағишлайди.

Батирбек Рахметов, “Пе­тропавл” сайёҳлик ташкилоти раҳбари:

Туркистон, Сайрам каби шаҳар ва қишлоқларларга саёҳат қилувчилар тобора кўпайиб бораётгани ҳақида эшитгандим, бу жойларда кўп маротаба  бўлганман. Мана энди сайёҳлик чега­ра­си кенгайиб, Тўлебий ту­мани ҳам бу қаторга қў­шилгани қувонарли ҳол­дир. Мамлакатимизда сайёҳ­лик­нинг, жумладан, ички ту­ризм­нинг ривожланиши хусусий шўъбанинг тараққий этиши, янги иш ўринлари очилиши, иқтисодиётимизнинг ва хал­қимиз фаровонлигининг янада юксалишига хизмат қилмоқда.

Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли, 2017-10-30, 19:20 1075
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.