26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Меҳнат куни муносиб нишонланди

Астанадаги Тинчлик ва тотувлик саройида Меҳнат куни ва Ижтимоий муҳофаза соҳаси ходимлари кунига бағишланган “Оммавий меҳнат жамияти сари” республика форуми ўтди.

Тантанали йиғинда Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Гулшара Абдихалиқова ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазири Тамара Дуйсеновалар қатнашди. Тадбир доирасида Меҳнат кунига бағишланган фотокўргазма, “Меҳнат йўли” ва “Ижтимоий муҳофаза соҳасининг илғор ходими” танловларининг ғолибларини тақдирлаш маросими ўтиб, меҳнат фахрийлари ардоқланди. Анжуман доирасида Қозоғистон иқтисодиётининг гуллаб-яшнашига улкан ҳисса қўшган 8 нафар фахрий “Меҳнат фахрийси” медали билан тақдирланди. 

ҚР Давлат котиби Гулшара Абдихалиқова дастлаб СССР Халқ артисти, СССР ва Қозоғистон Давлат мукофоти совриндори Бибигул Тўлегеновага “Меҳнат фахрийси” медалини топширди.

– Биз 2014 йилдан бошлаб Меҳнат кунини атаб ўтмоқдамиз. Бу байрам – ватанимизнинг гуллаб-яшнашини таъмин­лайдиган одамларнинг меҳнатига ҳурмат белгиси. Шунингдек, бу кун ижтимоий ва иқтисодий муваффақиятларимизни намо­йиш қиладиган кун. Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси меҳнатни улуғлаши лозим. Шундагина Қозоғистон дунёда энг ривожланган давлатларнинг сафига кира олади. Келажакда миллатнинг ютуғи инсон омилининг сифати билан ўлчанади, – деди Давлат котиби.

Ундан кейин тақдирланган тиббиёт фанлари профессори Мақаш Алияқпаров соғликни сақлаш соҳасида 49 йил меҳнат қилиб, кўплаб илмий мақолалар ёзган. Мазкур унвонга, шунингдек, Қаншай Жўлдибаева, Серикбўл Ўналов, Ануар Тукенов, Жакен Таймағамбетов, Николай Удалов, Сергей Чекалин каби катта авлод вакиллари мушарраф бўлди.

Шундан сўнг, Меҳнат ва аҳолини ижти­моий муҳофазалаш вазири Тамара Дуйсенова маъруза қилди.

– Бугун юртимиз иқтисодиётининг турли соҳаларида хизмат қилиб келаётган 8,5 миллиондан зиёд фуқароларнинг байрами. Элбоши ўзининг “Оммавий меҳнат жамияти сари йигирма қадам” мақоласида дунёвий тараққиётнинг барча қадриятлари инсон меҳнати орқали бунёд этилиши алоҳида таъкидлаган. Дарҳақиқат, мустақилликни қўлга киритгандан кейинги чорак асрга назар ташлайдиган бўлсак, мамлакатимизда 7,5 минг чақирим йўл қурилиб, 113 млн. квадрат метрдан зиёд уй фойдаланишга берилди, 3000га яқин мактаб ва соғликни сақлаш муассасаси қад ростлади. 

Ишлаб чиқарилган ички маҳсулот ҳажми 1993 йилги 29,4 млрд. тенгедан ўтган йили 47 трлн. тенгега етди. Мана шу муваффақиятлар натижасида дунё ҳамжамияти Қозоғистонни бозор иқтисодиётидаги давлат сифатида тан олди. Мазкур байрам нафақат бугунги кунда шижоат билан меҳнат қилаётганларнинг балки, меҳнат­нинг роҳатини кўраётган 2,5 миллиондан зиёд меҳнат фахрийларининг ҳам байрами, – деди вазир.

“Оммавий меҳнат жамияти сари” ғоясини жонлантириш учун 2016 йили вазирлик меҳнат шажараси ва ишлаб чиқариш меҳнаткашлари орасида ўтказиладиган “Меҳнат йўли” республика танловини эълон қилган эди.

Тантанали тадбирда танлов доирасидаги “Илғор меҳнат­кашлар сулоласи” бўлиб Ақтўбе вилоятида темирйўл соҳасида 423 йил меҳнат фаолиятига эга Жубанишевлар авлоди саналса, “Ёш авлодни меҳнатга жалб этгани учун” махсус унвонини Қозоғистоннинг Меҳнат Қаҳрамони Иван Сауэр Ғар­бий Қозоғистон ҳудудининг электр мутахассиси Тилек Харинга топширди. “Ишлаб чиқаришдаги энг ёш илғор ходим” унвони Шимкент шаҳридаги 9-умумий ўрта мактабнинг тарих ўқитувчиси Нурсултан Аббасовга насиб этди. “Ишчи ёшларнинг устоз-мураббийи” унвони Сўзоқ туманидаги “Қайрат” болалар боғчасининг мудираси Нуржамал Тўлеуовага насиб этди. 

Шунингдек, байрам тантанасида Меҳ­нат куни арафасида ижтимоий суғурта тизимининг илғор ходимлари ҳам эътибор­дан четда қолмади. Улар “Нафақа тизи­мининг илғор ходим­лари”, “Ижтимоий суғурта тизимининг илғор ходимлари”, “Ил­ғор ижтимоий ходим”, “Тиббий-ижти­моий ташкилотнинг илғор ходими”, “Илғор нодавлат ташкилот”, “Меҳнат билан таъмин­лаш марказининг илғор ходими”, “Ижтимоий соҳанинг илғор ташкилотчи-менежери”, “Тиббий-ижтимоий таҳлил соҳа­сининг илғор ходими” ва “Илғор дав­лат меҳнат нозири” номинацияларининг ғолиблари тақдирланди. 

Ижтимоий муҳофазалаш соҳаси хо­дим­лари куни Давлат раҳбарининг 2011 йил 20 октябрдаги Фармойиши би­лан тасдиқланган. Бу – Элбошининг нафақадорларга, имконияти чекланган одамларга, кўп бо­лали, кам таъминланган оилаларга ғамхўр­лигининг белгисидир.

Мамлакатимизнинг барча минта­қа­ла­ридан 700дан зиёд одам қатнашган республика анжуманида меҳнатни улуғловчи қўшиқлар тантанага ўзгача файз киритди.      

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Шимкент – Астана – Шимкент, 2017-10-30, 19:26
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.