26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги меҳмонхона сайёҳлар хизматида

Байдибек туманида Дўмалақ она мақбараси қошида янги меҳмонхона мажмуаси фой­да­ланишга топширилди. Тан­танада таниқли давлат ва жамоат арбоблари, зиёлилар иштирок этишди. 

– Давлат раҳбарининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дас­ту­рий мақоласида мамлакатимиз муқад­дас қадамжоларининг харитасини тай­ёр­лаш топширилган эди, – деди рам­­­­­­­­­­­­­­зий тасмани қирққан вилоятимиз ҳо­­кими Жансейит Туймебаев. – Мазкур лойиҳа доирасида қатор қадамжоларда тиклаш ва замонавий талабга мослаш­тириш тадбирлари амалга оширилди. Шулардан бири – қошида замонавий меҳмонхона мажмуаси қурилган, тарихда изи қолган Дўмалақ она мақбараси ҳисобланади. Оналарга намуна бўлгу­лик бу инсон хотираси қозоқ халқи дунёқарашида ўз ўрнига эга. Мажмуанинг замонавийлашуви муборак бўлсин!

Ҳомийлар ёрдамида барпо этилган янги иншоотда ётоқхоналар, ўтов шак­лидаги ошхоналар, махсус буюртма асосида маҳаллий уйғунликни сақлаган ҳолда ишланган мебель мавжуд. Меҳмонхонани кўздан кечирган минтақа раҳбари янги иншоотнинг барпо этилиши зиёратчилар сони ортишига таъсир қилишига ишонч билдирди. 

***

Қозоғистоннинг муқаддас қадам­жолари харитаси доирасида вило­я­тимизда 104 манзил рўйхатга олинган. Улардан 17таси Республика рўйхатига киритилган. Ана шундай ўзига хос жой­лардан бири Қоратовнинг жанубий ён­бағрида, Балабўген дарёси соҳилида жойлашган Дўмалақ она мақбараси ҳисобланади.  Нурилла она авлодлари  бугунги кунда қозоқ халқининг катта бир бўлагини ташкил қиладиган Албан, Суан, Дулатларнинг онаси. Кенг феъллиги, хушмуомаласи, меҳрибонлиги туфайли Дўмалақ она аталиб кетган. 1456 йилда Дулат мақбара қурилишига Бухородан меъмор Абдулла Шерийни таклиф қилди ва тўрт бурчакли, гумбазли мақбара қурдирди. Ўтмишда душманлар мақбара бир неча марта вайрон этишган, аммо халқ уни такрор тиклаган. 

Бугунги кунда Қазиғурт, Ўрдабоши тоғ­­­ларида, Ўтрор, Саврон, Сайрам, Мар­­­­­­­­­тўбе ва бошқа қадимий шаҳарлар, Жу­­ан­­­тўбе, Қараспан, Култўбе каби қади­мий манзилгоҳларда тиклаш ишлари бошланиши кутилмоқда. Сайрам тума­­­­­­нидаги Хонқўрғон шаҳри очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади. 

 

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-10-30, 19:28 867
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.