26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жанубийқозоғистонликлар Элбоши ташаббусини қўллаб-қувватламоқда

ЎТГАН ҲАФТАДА ЭЛБОШИ Н. НАЗАРБАЕВ ЖАМИЯТДА ҚИЗҒИН МУҲОКАМАГА САБАБ БЎЛГАН ҚОЗОҚ АЛИФБОСИНИ ЛОТИН ЁЗУВИГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ҲАМДА ТИЗИМЛИ РАВИШДА ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ФАРМОННИ ИМЗОЛАДИ. ЭЛБОШИНИНГ УШБУ ҲАМ ТАРИХИЙ, ҲАМ СИЁСИЙ ҚАРОРИ АНУБИЙҚОЗОҒИСТОНЛИКЛАРНИНГ АЛОҲИДА ҚЎЛЛОВИНИ ТОПДИ.

Мазкур қарорни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир гуруҳ вилоят зиёлилари Элбоши номига махсус мактублар йўлламоқда. Ана шундай хатлардан бирини – Жанубий Қозоғистон вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси қошидаги жамоат тотувлиги кенгаши раиси Ўринбай Рахманбердиев ҳам йўллаган.

– Муҳтарам Нурсултан Абишули, Сиз ўтган ҳафтада қозоқ маданияти ва маънавияти учун талай вақтдан бери жамоат муҳокамасида юрган қозоқ алифбосини лотин графикасига ўтказиш тўғрисидаги муҳим қарорни қабул қилдингиз. Кун тартибидаги масалани олимлар, соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашиб, кўпчилик маъқул топган алифбони тасдиқлаб бердингиз, – дейди ўз мактубида Ўринбай Рахманбердиев.

Айнан шундай мактубни IV, V чақириқ ҚР Парламенти Мажлисининг депутати Рўзақул Холмуродов ҳам йўллаган. Унда: “Дунёвий рақобатбардошлик мусобақаси таваккаллигини тўғри фаҳмлаб, қозоқ ёзувини лотин алифбосига ўтказиш бўйича тарихий қарор қабулладингиз. Бу бепоён Қозоғистон тақдирини ҳал қилувчи қадам бўлди. Биз нафақат алифбони, балки ижтимоий онг, оммавий фикрлаш тизимини трансформациялаш бўйича қарор қабул қилдик”, дейилган.

Нурсултан Назарбаев номига вилоятимиздаги қатор этномаданият бирлашмалари раисларининг ҳам мактублари йўлланди. Мактубда вилоят грузин этномаданият бирлашмаси раиси З. Бочоришвили, корейс этномаданият бирлашмаси раисаси Р. Пак, татар-бошқирд этномаданият бирлашмаси раисаси А. Муҳамедова, грек этномаданият бирлашмаси раиси Д. Сидиропуло, эрон этномаданият бирлашмаси раиси Н. Капар-Пур, курд этномаданият бирлашмаси раиси А. Надиров, уйғур этномаданият бирлашмаси етакчиси Г. Темирова, тожик этномаданият бирлашмаси раиси Ю. Султонов, немис этномаданият бирлашмаси етакчиси И. Бахман, турк этномаданият бирлашмаси раиси Л. Асановларнинг имзоси бор.

Элбоши Фармонига кўра, бугун М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг талаба ёшлари “Лотин алифбосига кўчиш – қозоқ тилининг халқаро даражага чиқишига йўл очади”, деган махсус Мурожаат қабул қилишди. Унда: “Ҳозиргидек қудратли мамлакатда яшаб, бирдамликда лотин алифбосини қўллаб-қувватламасак, ривожланган мамлакатлар сафига кира олмаймиз”, дейилган.

Бугунда дунёнинг 70 фоиздан зиёди лотин ёзуви орқали билим олиб, илмий-текширишлар билан шуғулланади. Яъни билим, фан, сиёсат ва техника, маданият ва санъат каби бошқа соҳаларга тегишли ёзма ахборотларнинг деярли кўпчилиги лотин алифбосида берилади, жамият ҳаётидаги янгиликларнинг ҳам катта қисми ушбу ёзув асосида кўпчиликка тарқатилади.

 

 

 

М. УСМОНОВА, 2017-10-30, 19:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.