26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги раислар сайланди

Қозоғистон халқи Ассамблеяси доирасида фаолият юритаётган турли этномаданият бирлашмалари биринчи галда этнослараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, қолаверса, элимизда яшаётган этнос ва элатларнинг ўз тили, маданияти ва урф-одатларини сақлаб қолишда асосий роль ўйнамоқда. Сайрам туман маслаҳатининг депутати, тадбиркор Ғанишер Раимқулов етакчилик қилаётган туман ўзбек этномаданият бирлашмаси ҳам ўз фаолиятини кўп йиллардан бери ушбу ҳудуддаги миллатдошларимизни ўйлантираётган муаммоларни имкон қадар кўпроқ ҳал қилиш билан бирга, Элбошимизнинг истиқболли сиёсатини халқ орасида кенг тарғиб қилишга йўналтирган. 

Ўтган пайшанба куни Оқсувкент ҳамда Қорабулоқ қишлоқлари этномаданият бирлашмалари раисларининг ҳисоботлари тингланди. Бобур номли ўрта мактабда уюштирилган йиғилишда даставвал, Оқсувкент қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бахтиёр Абдурашидовнинг ўтган давр мобайнида олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Тадбирда иштирок этган туман маслаҳати депутати А. Исоқов, мактаб директори Ш. Бойменов ва бошқалар раиснинг фаолиятига қониқарли баҳо берди. Раис ўз ихтиёри билан хизматидан воз кечгач, бир овоздан янги раисликка “Комфорт” савдо уйи директори Абдурасул Юсупов номзодини тавсия этишди. 1985 йилда шу қишлоқда таваллуд топган 

А. Юсупов айни пайтда тадбиркорлик билан шуғулланиш билан бирга, олий ўқув юртида ҳуқуқшунослик касбини эгаллаяпти. 

Худди шундай ҳисобот-сайлов йиғилиши Қорабулоқ маданият уйида ҳам ўтди. Унинг кун тартибида Ғанишер Раимқуловнинг туман ўзбек этномаданият бирлашмасига раис этиб сайлангани муносабати билан унинг ўрнига янги раис сайлаш масаласи кўриб чиқилди. 

Ғ. Раимқуловнинг йиғилганлар ҳузуридаги ҳисоботидан сўнг қишлоқ фаоллари, мактаб директорлари ва бошқа ҳамюртлардан иборат ҳайъат аъзолари бу масъулиятли лавозимга Сайрам туман маслаҳатининг депутати, 100-сонли мактаб директори Муҳиддин Сиддиқовнинг номзодини таклиф қилишди. 

Шундай қилиб, икки қишлоқда ўзбек этномаданият бирлашмаларида ишни янги раислар олиб боришади. Муҳиддин Сиддиқовнинг номи кўпчиликка яхши таниш, ёш ва серғайрат Абдурасул Юсупов эса келажакда ўзини кўрсата олади, деган умиддамиз.

 

И. КАРИМОВ, 2017-11-01, 20:04 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.