26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маслаҳат депутатлигига қайта сайлов ниҳоясига етди

Жанубий Қозоғистон вило­ятида маслаҳатлардаги бўш ўринларига сайлов ўтди. Мин­тақадаги 7та сайлов округида сайловчилар ўзлари танлаган номзодларга овоз беришди. Сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш мобайнида ҳеч қандай  шикоят тушмади. Бу ҳақда Мин­тақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят  сайлов комиссиясининг раиси Алибек Ўмиралиев маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, сайлов Конститутциявий қонун талабларига мос  ўтказилди. Натижада 11-сонли вилоят сайлов округи бўйича вилоят маслаҳати депутати бўлиб, «Ұлы дала» МЧБ директори, «Нұр Отан» партияси аъзоси Қайрат Сулейменов, 35-сонли сайлов округи бўйича де­путатликка «Ferrum Vtor» МЧБ маслаҳатчиси Абдурашит Ўмаров, 49-сонли сайлов округи бўйича депутатликка «Хамит» МЧБ бош­қарма раиси Бақитжан Сер­манизов, 50-сонли сайлов округи бўйича Қозоғистон муҳандислик-пе­дагогика Халқлар Дўстлиги уни­вер­ситетининг ректори Рабиға Қуатбе­кова сайланди. 

– Бўш ўринларга депутат сайлаш учун вилоят бўйича 10та сайлов округида иш олиб борилди. 91974 нафар сайловчи овоз берди. Жами 42 фуқаро сайловда иштирок этиш учун ариза топширган. Улардан 38 нафари рўйхатдан ўтиб, 20 на­фари декларациядаги тафо­­вут­лар ва шахсий аризасига кўра сай­ловда иштирок этмади. Қолган 18 номзоддан 4 нафари вилоят, 2 нафари шаҳар, 1 нафари туман мас­лаҳатига сайланди, – деди Алибек Ўмиралиев.

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-11-01, 20:05 799
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.