26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ленгерда шаҳар куни

Ленгерда шаҳар куни Тў­­­лебий туманининг 85 йиллиги арафасида ўтмоқда. 

8000 оила истиқомат қи­ла­ётган Ленгер шаҳрида 21та саноат корхонаси, 9та мактаб, 6та болалар боғчаси, 3та мактаб-ин­тернат, касалхона, ку­туб­хона, Маданият уйи ва бошқа ижтимоий-маданий иншоотлар  мавжуд.

 

Ленгер жуда бой ва қадимий та­рихга эга. Шаҳарнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти ниҳоятда мураккаб жараёнда кечган. Археологик маълу­мотларга қараганда, тош давридаёқ одамлар бу ерни макон айлаган, қорахонийлар даврида ривожланган шаҳарлардан бирига айланган. Бунга жойнинг серунум тупроғи, мўътадил иқлим ва одамзод яшаш учун қулай шароит мавжудлиги сабаб бўлган. Қоржон–Олатов тоғларида топилган ибтидоий одамлар яшаган манзилгоҳлар фикримизнинг далилидир. 

20 этнос вакиллари аҳил яшаёт­ган бу шаҳардаги залворли қури­лишлар, янгиланиш ва ободончилик ишлари оммавий ахборот воситала­рида кенг  ёритилмоқда. 

Ленгернинг тарихи минг йилларга бориб тақалсада, 1945 йили унга шаҳар мақоми берилгани учун эндигина 72 ёшда, деб ҳисобланади. Уруш йиллари бу ердан фронтга вагонларда тўхтовсиз кўмир жўнатилган, у пайтларда Ленгер ишчилар қасабаси деб аталар ва Улуғ Ватан уру­шидаги Ғалабага баҳоли-қудрат ҳисса қўшган. Мустақиллик йиллари шаҳарда янги давр бошланди. 

Вилоят раҳбарлари мустақилликнинг илк кунлариданоқ Ленгер жанубнинг энг йирик туризм маркази  мақомига ҳар томонлама муносиб бўлиши учун унинг тараққиётига алоҳида, эътибор қа­ратиб келмоқда. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги махсус концепция ишлаб чиққан ва у бугунги кунда муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳудудда ўнлаб дам олиш масканлари фаолият юритмоқда.

Ленгер йилнинг ҳар қайси мавсумида ҳам кўзни яшнатадиган даражада ям-яшил бўлиб туриши учун ҳар йили минглаб арча дарахтлари экилмоқда. Туман ҳокими Бухарбай Парманов ташаббуси ҳамда бевосита раҳбарлиги остида шаҳарда яшил ҳудудларни кенгайтириш дастури ишлаб чиқилди. Бунда асосий эътибор шаҳарнинг ҳамда унинг ҳар бир майдони меъморчилигининг ўзига хослигига қаратилди, қадимий анъаналар, биноларнинг жойлашуви ҳисобга олинди. Шаҳар майдонининг 20 фоизи қисқа муддатда яшил ҳудудларга айлантирилгани унинг экологияси сезиларли даражада яхшиланишига кўмаклашди. Шаҳарни экологик жиҳатдан тоза ва озода сақлаб туришда унинг ҳудудидан оқиб ўтадиган сув захираларининг аҳамияти беқиёс. Шаҳар орқали Ленгер дарёси ўтади ва унинг тозалигига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда шаҳарда 2 та маданият ва истироҳат боғи ишлаб турибди. Ян­ги мактаблар, кенг ва равон йўллар, эс­такадалар, кўприклар барпо этилди, эс­ки иншоотлар реконструкция қилинди, йўллар таъмирланди, тор кўприклар кен­гайтирилди, кўплаб муаммолар ҳал этилиши билан бирга, ҳаракат хавфсизлиги ҳам таъминланмоқда.

Шаҳарнинг катта қисми газлаштирилди. Тўрт йил муқаддам Ленгер шаҳри 150 гек­тарга кенгайиб, «Олатов» мавзеси қури­лиши бошланди. Йилдан йилга янги иш ўринлари очилмоқда. 

 Шаҳарда собиқ иттифоқ даврида ишлаб турган корхоналар бинолари сақлаб қолинган. Темир-бетон ва ғишт заводлари сармоядорлар ҳисобидан ишлай бошлади. Ленгернинг шимолий қисмида 60 гектар ерда индустриал ҳудуд барпо этилмоқда

Энди Ленгер шаҳри номининг келиб чиқиши ва унинг маъносига келсак, бу борадаги баҳслар ҳамон давом этмоқда. Кўпчилик Шарқ муаллифлари «Ленгер» сўзи Лангар бўлиб, руслаштириш сиёсати туфайли Ленгер бўлиб  кетганлигини қайд этишади.

Буюк Ипак йўлида Ленгер орқали шарқ ва ғарб орасида савдо ишлари амалга ошириларди. Шўро Инқилоби даврида Ленгер кончилар шаҳарчаси бўлган, Улуғ Ватан уруши даврида эса кончилик туфайли саноат ривожланиб, 1945 йили шаҳар мақоми берилгач, ўнлаб завод ва фабрикалар қурилган. Авваллари кончилар шаҳри бўлган Ленгерда 1970 йиллари кўмир конлари ёпилиб, ҳозирги кунда  индустриал шаҳарга айланмоқда.

Тарихий ҳужжатларга эътибор қаратсак –  «Ленгер – Шимкент шаҳрининг шарқий қисмида жойлашган. 30 км ердаги шаҳар. 

 Лангар сўзи “тўхтаб ўтадиган жой”, “емакхона” маъносини билдиради. Шу фикрни Н. Розеньфельд ҳам маъқуллайди. Олим Е. Мирзаев Лангар сўзи “меҳ­монхона, халққа овқат берадиган жой” деб таъкидлайди. Ўрта Осиё, Эрон ва Афғонистонда ҳам бу атама тез-тез учрайди. Тарихдан маълумки, Буюк Ипак йўли карвонлари Лангар ва Сайрам атрофларидан бетиним қатнаб турган. («Қазақ ұлттық энциклопедия»сы 6 т. 247-бет).

Шаҳарнинг 72 йиллиги туманнинг 85 йиллиги нишонланадиган кунга қадар давом этади. Даставвал, ўқувчилар уйида «Менинг шаҳрим» суратлар танлови ўтса, 2-сонли мактабда «Ленгер – суюкли шаҳрим» мушоираси ўтди. Ғолибларга шаҳар ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Болалар боғчалари, коллежлар ва мактабларда маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда. 

 

 

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-11-01, 20:07 919
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.