26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Энг суюкли ёр

Долимжон Сайфуллаев, “Назм юлдузлари-2017” танловининг катталар орасида биринчи ўрин соҳиби.

 

Сен латифсан, бағри кенгсан, бепоён диёр,

Васф қилмоқчун қаламимдан тўкилар ашъор,

Дил изҳорим тўлиб-тошар, тугамас, бисёр,

Маънавият – кўксимдаги   муқаддас тумор,

Мен ошиқман, Ватан – танҳо, энг суюкли ёр!

 

Ватаним, сен буюк қоя – барҳаёт, ўлмас,

Шуҳратинг бор келажакда мангуга сўнмас,

Илму урфон чаманзори ҳеч қачон сўлмас,

Вафо нури кўзларимдан ўчмайди зинҳор,

Мен ошиқман, Ватан – танҳо, энг суюкли ёр!

 

Тарихингда боболарнинг буюк изи бор,

Яссавийдек авлиёнинг нодир сўзи бор,

Форобийдек алломалар ёруғ юзи бор,

Шоирларинг улуғларга ўқийди алёр,

Мен ошиқман, Ватан – танҳо, энг суюкли ёр!

 

Бу кун сенга етти иқлим боқар маҳлиё,

Эл бирлиги, халқ дўстлиги кўзга тўтиё,

Она халқим истагидир маърифат, зиё,

Сенга деган меҳримни ҳеч қилмасман инкор, 

Мен ошиқман, Ватан – танҳо, энг суюкли ёр!

 

Сув йиғилиб, томчилардан бўларкан дарё,

Биз бир элмиз, биз бир халқмиз, бир тақдир гўё,

Янгиланиш йўли сари одим муҳайё,

Янги довон сарҳадига нигоҳ интизор,

Мен ошиқман, Ватан – танҳо, энг суюкли ёр!

 

Ватаним сен, Мангуликка дахлдор чаман,

Шуҳратингдан ғурур ила кўкда учаман,

Олтинга тенг тупроғингни ёниб қучаман,

Қучоғингда ҳис қиламан ўзим бахтиёр,

Мен ошиқман, Ватан – танҳо, энг суюкли ёр!

, 2017-11-01, 20:08 219
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.