26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Интенсив боғларнинг имконияти катта

Президент интенсив боғдорчилик ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш билан шуғулланадиган “DALA-FRUIT.KZ” МЧБ фаолияти билан танишди. 

Унда Элбошига вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари таништирилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси уюштирилди. Шунингдек, Давлат раҳбари мазкур боғдорчилик хўжалигида минтақа зиёлилари билан учрашиб, яқинда эълон қилинган “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи борасида гаплашди.

“Индустриявий-инновациявий ривожланиш” давлат дастури доирасида тузилган бирлашмада дастлаб 83 одам доимий иш билан таъминланиб, кейинги уч йилда уларнинг сони 277 нафарга етган. “Агробизнес-2020” ва “Бизнеснинг йўл харитаси-2020” дастурлари орқали 400 млн. тенге имтиёзли насия олган хўжалик бугунги кунда давлат хазинасига 607 млн. тенге солиқ, ишчиларга 705 млн. тенге маош тўлаган.

Умумий майдони 106,5 гектар бўлган “DALA-FRUIT.KZ” МЧБ боғига 215 минг тупдан зиёд мевали дарахт кўчатлари ўтқазилган. Бу ерда олманинг “Гренни”, ”Смит”, ”Фуджи”, “Голден-делишес”, ”Гала”, ”Айдеред”, олхўри ва олчанинг “Стенлей” навларини учратиш мумкин. Бир гектар майдонга 2500 туп ниҳол қадалган. Замонавий техника билан жиҳозланган боғ томчилатиш усулида суғорилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўпайгач, бирлашма тўпланган маҳсулотни узоқ муддат сақлашга ҳам қодир. Бу ерда совутгичлар, маҳсулотларни саралайдиган ускуна ва юк машиналарининг бир неча тури мавжуд. Замонавий технология асосида иш юритадиган омбор маҳсулотларни сифатли, янги узилгандай сақлаш имкониятига эга.

Умуман олганда, Жанубий Қозоғистонда интенсив боғ барпо этиш ишлари йўлга қўйилганига анча бўлди. Вилоятда боғ-роғлар майдони 19,5 минг гектарни ташкил қилса, шундан 2 минг гектари интенсив боғлардир. Жорий йилда боғбонлар унинг майдонини 3,5 минг гектарга етказишни кўзлашмоқда.

Бугунги кунда интенсив боғлар билан 15та агроқурилма шуғулланади. Уларнинг асосий қисми Қазиғурт (600 гектар), Ўрдабоши (317 гектар), Мақтаарал (311 гектар), Тулкибош (230 гектар), Сайрам (146 гектар) ва Тўлебий (102 гектар) туманларида жойлашган.

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-04-29, 15:26
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.