26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ватан соғинчи (мусофир йигит тилидан)

Сабоҳат МАҲМУРЗАЕВА, “Назм юлдузлари-2017” танловининг ёшлар орасида биринчи ўрин соҳибаси.

 

Оҳ, Ватаним, энди билдим қадрингни,

Соғиндим мен ҳатто қиру  адрингни.

Тор кўчангда хандон отган болалар,

Келтирди  хаёлан хушбўй атрингни.

Бир сиқим тупроғинг сурай кўзимга,

Бас,  дея ваъдалар  бердим ўзимга.

Меҳнатим қадри бор, ўзимни эмас,

Ҳеч кимса парво ҳам қилмас сўзимга.

Ватаним, мен учун бўлдинг мукаррам,

Англадим,  элимда эмаслигим кам.

Ким не деса, десин фақат ўзимга,

Қайтсам, этагингдан тутаман маҳкам.

Қишлоғим, соғингум  ёдимга тушсанг,

Не чоғлар бахтиёр бўлардим қучсанг.

Осмонинг мусаффо, парвозим эркин,

Қушларга қўшилиб арзирди учсам.

Гулу лолалар ҳам мендан бахтиёр,

Илдизидан куч олиб илҳоми – ифор.

Менинг-чи, илдизим қайларда экан?

Ўзга элда бўлдим сарсонликда хор.

Ватаним, соғинчинг чулғаб олганда,

Онажоним меҳринг эсга солганда.

Дедим, мусофирлик азобидан дод!

Тушунгай ким элидан йироқ бўлганда!

Дейдилар: мусулмон бўлмагай мўмин,

Ғурбат азобларим чўкмагай текин.

Ватаннинг қаҳри ҳам онадай майин,

Бунинг ҳақлигига бўлдим мен амин!

, 2017-11-01, 20:09 219
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.