26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аёллар 50 ёшда пенсияга чиқадими?

Тамара Дуйсеновага Алмати шаҳридаги “Кеңес” маркази тайёрлаган “Барвақт аралашув” муҳим лойиҳаси таништирилди

Алмати шаҳридаги Аҳолини иш билан таъминлаш марказида бўлган Меҳнат ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазири Т. Дуйсенова Марказнинг замонавийлашув доирасидаги фаолияти билан танишди.

Мослаштириш ва жонлантириш марказидаги “Кеңес” ногиронлар жамоат бирлашмаси Т. Дуйсеновага “Болалар саломатлиги ривожланишининг бузилишига барвақт аралашув – чақалоқларнинг оғир ногиронлиги ва эрта етим қолишининг олдини олиш кафолати” номли муҳим лойиҳани таништирди.

Лойиҳани синов асосида амалга ошириш борасида қарамоғидаги бола ривожланишида ўзгариш мавжуд 520 оила мутахассис маслаҳатини олиб улгурди. Марказ мутахассисларининг тахминига кўра, лойиҳада иштирок этган болаларнинг 70 фоиздан зиёди, келажакда болалар боғчаси ва умумий таълим мактабларида шаклланган муҳитга мослашиб кетишга тўлиқ тайёр бўлади.

Т. Дуйсенова марказ фаолиятига ижобий баҳо бериб, элимизнинг бошқа минтақаларида ҳам худди шундай марказлар очиш зарурлигига тўхталди.

Шунингдек, вазир хизмат сафари давомида, Алмати шаҳридаги  ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ўтган йиғилишда иштирок этди. Унда сўзга чиққан Т. Дуйсенова вазирликнинг ижтимоий-меҳнат соҳасини янгилаш борасидаги иш натижалари ҳақида маъруза қилди.

Эслатиб ўтсак, 2018 йилнинг 1 январидан эътиборан, Элбошининг “Миллат режаси – 100 аниқ қадам” ғояси ва халққа Мактубида белгиланган топшириқларни амалга ошириш мақсадида ижтимоий-меҳнат соҳасини янгилашга йўналтирилган мажмуавий тадбирлар амалга ошади.

Вазир бугунги кундаги энг устувор йўналишлардан бири – кам таъминланган оилаларга бериладиган янги турдаги манзилли ижтимоий ёрдамнинг киритилиши эканига эътибор қаратди.

Янги манзилли ижтимоий ёрдам фақат ёрдам пулигина эмас, камбағалликдан чиқишнинг мажмуавий чораси бўлади. Нафақа пули бир дарча тизими йўналишида Бандлик марказлари орқали берилади, – деди вазир.

Т. Дуйсенова келгуси режалари ҳақида гапириб, бандлик марказларини кучайтириш орқали бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимларида қўшимча иш ўринлари очилишига эътибор қаратди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазири йиғилганлар эътиборини масаланинг ўта аҳамиятлилигига қаратиб, келгуси йилдан бошланадиган нафақа ёшининг ўсиши тўғрисида аниқ маълумотлар берди. 

Таъкидлаш жоизки, келгуси йилдан асосий нафақа тайинлаш услуби ўзгаради.

Чунончи, аёллар 2014 йилдан бошлаб ишлаб юриб, 1 ёшгача бола парваришлаётган бўлса, аёлларнинг нафақа бадалларининг 10 фоизини республика бюджетидан субсидиялаш амалга оширилади.

Шунингдек, келгуси йилдан бошлаб татбиқ этиладиган нафақа ёшини вақти-вақти билан ошириш тизими нафақа жамғармаларини ҳам кўпайтириш имконини беради.

Бу тизим бўйича эркак ва аёлларнинг нафақа ёши йил сайин 6 ойга оширилиб, 2018 йилдан 2028 йилгача 10 йил давом этади.

Шунингдек, аёлларнинг нафақага барвақт чиқиши борасида имтиёзлари сақланиб қолади. 5 бола тарбиялаган ва 20 йиллик меҳнат стажига эга аёллар пенсияга 53 ёшида чиқа олади. 50 ёшида пенсияга чиқиш имконияти шахсий нафақа жамғармасида мажбурий нафақа бадали ҳамда мажбурий касбий ва ихтиёрий равишда бадалларни етарли миқдорда жамлаган аёлларга берилади.

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-11-01, 20:12 695
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.