26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзаро ишонч ва дўстлик асосида

ДАВЛАТ РАҲБАРИ ҚОЗОҒИСТОНГА РАСМИЙ ТАШРИФ БИЛАН КЕЛГАН ИОРДАНИЯ ҚИРОЛИ АБДУЛЛА II НИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ. 

Учрашувда Элбоши мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар тобора кенгайиб бораётганини таъкидлади.

– Ўзаро дипломатик алоқаларимиз ўрнатилишининг чорак асри арафасида келдингиз, – деди Н. Назарбаев. – Бу давр мобайнида  ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган ҳамкорликни йўлга қўйдик. Халқаро ташкилотлар фаолияти доирасида бир-биримизга ёрдам кўрсатмоқдамиз. Иордания Қозоғистоннинг ташаббусларини жаҳон саҳнида қўллаб-қувватламоқда. 

Нурсултан Назарбаев иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, мудофаа саноати каби соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг ортиб бораётганини таъкидлади. 

Давлат раҳбари Иордания ва шахсан қирол Абдулла II нинг Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилиши йўлида амалга оширган ишларини алоҳида кўрсатиб ўтди ҳамда “Ядро қуролисиз олам ва дунёвий хавфсизлик учун” халқаро мукофотини топширди. 

– Сиз халқларни яқинлаштирувчи тинчликпарварлик тадбирларини амалга оширмоқдасиз. Мамлакатингиз Астана жараёнида фаол қатнашмоқда. Иордания 1 миллиондан ортиқ суриялик қочоқларга бошпана берди. Сурияга инсонпарварлик ёрдами юбормоқдасиз. Бутун жаҳон ушбу хизматларингизни тан олиши керак, – деди Давлат раҳбари. 

Қирол Абдулла II ўз навбатида Қозоғистон Президентига таклиф ва мукофот учун миннатдорчилик билдирди. Ҳамда халқаро зиддиятларни бартараф этишда Нурсултан Назарбаевнинг хизматларини тилга олди. 

– Жаҳоннинг мукаммалроқ ва хавфсизроқ бўлишидаги хизматларингизни жуда яхши биламиз ва қадрлаймиз. Сизнинг пешқадамлигингиз ҳамма учун муҳим, – деди Абдулла II.

 

Akorda.kz сайти маълумотлари асосида тайёрланди, 2017-11-01, 20:15 750
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.