26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Маънавий янгиланиш – миллат келажаги

Мустақил Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти Н. Назарбаев “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида қайси мамлакатда тинчлик-тотувлик, ҳамжиҳатлик ҳукм сурса, шу ерда қут-барака, тўкин-сочинлик бўлишини алоҳида таъкидлаган. Ушбу дастуриламал Сайрам туманида ҳам ўз аксини топмоқда. Чунки бу кўҳна диёрда 70дан зиёд турли этнос вакиллари тинч-тотув ҳаёт кечиришмоқда.

 Яқинда Оқсувкентдаги Абилайхан номли мактабда уюштирилган туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Бирлик орти – барака” жамоатчилик форумида Элбошимиз мақоласида тилга олинган эл келажаги учун қайғуриш, турли этнослараро, динлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш сингари долзарб масалалар кенг муҳокама этилди. “Маънавий янгиланиш – миллат келажаги” мавзуидаги тадбирда тумандаги қарийб барча давлат, нодавлат идоралари, жамоат ташкилотлари, депутатлар, қишлоқ ҳокимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтган тадбирда туман ҳокими 

Б. Мамаев “Элбоши мақоласи халқимизнинг маънавий дунёсини кенгайтиришнинг асосий омили” мавзуида маъруза қилди. У ўз сўзида эл тинчлигини сақлаш ҳар бир оиладан бошланишини, бунинг учун ҳамжиҳатликда яшаш ҳар қачонгидан муҳим эканини алоҳида тилга олди.

Шундан сўнг жамоат кенгаши раиси А. Қабилбеков, туман таълим бўлими бошлиғи О. Қўлдасова, Қозоғистон ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси,вилоят ўзбек драма театри директори И. Ҳошимжонов, Сайрам туманининг бош имоми 

И. Панов, “Ёшлар захира маркази” ДКК директори Ж. Ҳамроевлар қозоқ ёзувини лотин алифбосига кўчиришнинг моҳияти, таълим сифатини ошириш – келажак пойдевори, маънавий янгиланишда диннинг аҳамияти каби мавзулар юзасидан маърузалар қилишди. Форумда кўтарилган масалалар бўйича қарор қабул қилиниб, тасдиқланди.

 

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2017-11-03, 19:54 213
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.