26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкентда турк фильмлари ҳафталиги

Вилоятимизда  “Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти” йилига  бағишланган турк фильмлари ҳафталиги поёнига етмоқда.

Туркия Республикаси Маданият ва­­зирлиги ҳамда вилоят ҳоким­ли­гининг та­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­шаббуси билан 1-5 но­­­­­­­­­­­­ябрь оралиғида Шимкент шаҳ­ридаги “Shymkent plaza” кўнгилочар марказининг кино залида тарихий, драма йўналишидаги фильмлар томошабинларнинг  эътиборига ҳавола этилмоқда.

Турк фильмлари ҳафталигининг тан­танали очилиш маросимига Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Жансейит Туймебаев, Туркия мамлакатларидан келган меҳмонлар – Евроосиё Фуқаролик Жамият бирлашмаси раиси Исмаил Сафи, Туркия Республикасида хизмат кўрсатган давлат арбоблари ва режиссёрлари Ерхан Байтемур, Кюршат Кизбаз, киноактёрлар Турғай Аталай, Ачелья Элмас, Пуркан Палали қатнашди.

Намойишнинг асосий мақсади  – тари­хий фильмларни барча туркий халқлар учун умумий бўлган маданият ва ада­биётга асосланган ҳолда тарғиб қилиш, кинорежиссёрлар ва актёрлар орасидаги ижодий мулоқотни кучайтириш, тажриба алмашишга кенг йўл очиш.

Вилоят ҳокими кино ҳар қандай мам­лакатнинг маданий кўзгуси ҳамда у халқнинг ҳаёт тарзи ва анъанасини омма­лаштирадиган восита эканини етказди.

– Бугун бутун дунё кино санъатига катта эътибор қаратмоқда. Бу бизнинг вилоятимизда ҳам қўлланилмоқда. Кино фақат санъатгина эмас, бу миллий ғояни шакллантирадиган воситалардан биридир. Кино санъати усталари  Элбо­шимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида белгиланган вазифалар, шу жумладан, миллий маъна­вият асосида ўз асар­ларини яратиш ор­­­­­­­­­­қали келажак авлод юрагида меҳр му­­­­­­­­­ҳаббат уйғотиб, тарбиялашимиз ке­­­­­­­­­­­­рак. Ушбу йўналишни мақсад қилган вило­ятимиздаги кино­студияларнинг 40дан зиёд бадиий фильмлари томошабинлар қалбига йўл топди” – деди ҳоким.

5 ноябрь куни соат 19.35да “Новвой чол: муҳаббат сири” фильмининг намойиши ҳамда “Турк фильмлари ҳафталигининг ёпилиш маросими” “Shymkent plaza” кўн­гилочар савдо марказининг 3-қаватида ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, турк фильмлари ҳафталиги доирасида намойиш этила­ётган барча кинолар бепул.

               

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири. С. ИСАМАТОВ тасвири, 2017-11-03, 19:57 265
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.