26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Давлат раҳбари “Gold Aluminum” МЧБда бўлди

Н. Назарбаев Шимкентдаги дераза ромлари учун алюминий профилларини ишлаб чиқарадиган “Gold Aluminum” МЧБнинг фаолияти билан танишди.

Қозоғистон Президенти бу ерда тайёрланган ахборий стендлар ва макетларни кўздан кечириб, корхонанинг режаларидан кўнгли тўлди. 

– Ишлаб чиқаришни ривожлантириб, экспорт маҳсулотлар ишлаб чиқариш – иқтисодий ривожланиш босқичидаги Қозоғистон учун катта аҳамият касб этади, – деди Нурсултан Назарбаев.

Корхона ишчи-хизматчилари билан суҳбатда Элбоши уларнинг ишига муваффақият тилади.

2014 йилда индустрлаштириш харитаси доирасида ишга туширилган заводда 70 одам доимий иш билан таъминланган. “Gold Aluminum” бренди билан профиллар чиқарадиган корхона турк сармоядорлари иштирокида барпо этилган.

Завод 2016 йили 750 тонна алюмин профилларини чиқарса, шундан 20 фоизи Россия, Украина, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга экспорт қилинган. Бугунги кунда компания Қозоқ-Турк индустриявий минтақасида ПВХ профилларини, алюминий ва ПВХдан шаффоф шиша буюмларни чиқаради, шунингдек, газ плиталарини йиғиш билан шуғулланадиган иккинчи заводни қурмоқда. Лойиҳа қиймати – 2,6 млрд. тенге. Келажакда заводда 50 одам меҳнат қилади.

Айтиш жоизки, ҳозирги кунда Қозоғистон бозоридаги алюминий профиллар миқдори 50 минг тоннани ташкил этса, шундан 25 минг тоннаси Хитой, Россия, Ўзбекистон ва Туркиядан келтирилади.

Мамлакатимизда 2010 йилдан буён амалга оша бошлаган индустрлаштириш харитасининг дастлабки бешйиллигида (2010-2014 йй.) Жанубий Қозоғистонда 7,7 минг янги иш ўрини очишга имкон берадиган 115та лойиҳа татбиқ этилди. Иккинчи бешйилликда эса (2015-2019йй.) қиймати 1,2 трлн. тенгелик 135та лойиҳа (18,3 мингдан зиёд янги иш ўрини) амалга оширилади. Бугунги кунгача улардан 44таси фойдаланишга топширилиб, 1700дан зиёд иш ўрини очилди. 2017 йилда қиймати 37 млрд. тенгелик 17та лойиҳани жорий этиш режалаштирилган.

Бугунги кунгача йўлга қўйилган 159та лойиҳа натижасида 100,9 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу саноат маҳсулотларининг 21 фоизини ташкил қилади.

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-04-29, 15:29
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.