26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Янги аср саси” – испан тилида

Таҳририят ходимаси Майсара Сафарованинг номи шеърият ихлосмандларига яхши таниш. Дарҳақиқат, у 2015 ва 2016 йиллардаги “Назм юлдузлари” мушоирасининг бош соврини соҳибаси бўлган. 

Майсара Эски Иқон қишлоғида таваллуд топиб, Аҳмад Яссавий номли мактабда таҳсил олган. У ижодига камарбаста бўлаётган дадаси Абутолиб ака ва ойиси Мунира опа, акалари Қодир ва Суръат, айниқса, шеъриятга қизиқиш, қозоқ тилига ҳавас уйғотган  муаллима Айгул Жанатаевадан миннатдор. 

Илк шеърини қозоқ тилида ёзган. Шоирлар Абдураҳим Пратов ва Суннатилла Акромовларни устозларим, дея ҳурмат қилади. Кентов шаҳрида чиқадиган “Қаратау тажи” газетаси ходими Есен Байту ҳам унинг биринчи, ҳозирча ягона китоби – “Оққуш орзуси”ни чоп этишда яқиндан ёрдам кўрсатган яна бир устозидир. 

Яқинда Майсаранинг бир неча шеъри испан тилидаги “Янги аср саси” номли тўпламда чиққанини эшитиб, уни табрикладим ва шу ҳақда гапириб беришини сўрадим.

– Ўтган йили ўзбекистонлик ижодкорлар Асрор  ва Маҳфуза Оллоёровлар билан танишгандим, – деди у. – Улар ҳозир Ҳиндистонда яшаб, ижод қилаётир. Улар бир қанча шеърларимни инглиз тилига таржима қилишди. Ушбу китобда ижод намуналаримни кўриб, ўзим ҳам шошиб қолдим. Бу – кутилмаган совға бўлди!

Жаҳоннинг қарийб 20га яқин мамлакатидан 52 нафар ижодкор қаторида ҳамкасбимиз М. Сафарованинг ижодидан намуналар эътироф топгани қувонарли ҳолдир. Китобдан жой олган “Келинг, фаришталарим!” ва “Қалб ноласи” шеърларини испанчага Луз Мария Лопез таржима қилган.

Майсаранинг ўзи Миртемир, Муҳаммад Юсуф ҳамда  қозоқ оқинлари Мағжан Жумабаев ва Муқағали Мақатаев шеърларини севиб мутолаа қилади. Ёш шоиранинг ўзига хос хусусияти – қозоқ ва ўзбек тилларида баравар ижод қилишидир. У “Ижодкор” адабий бирлашмасининг машғулотларига таклиф этилган таниқли қозоқ шоири Исраил Сапарбай билан мулоқот чоғида Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб “Лолақизғалдоқ” нинг таржимасини ўқиб, ижобий баҳо олган.

Майсара Жанубий Қозоғистон педагогика коллежини “Қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси” ихтисослиги бўйича тамомлаб, М.Ауезов номидаги ЖҚДУда таҳсил оляпти. Унинг орзулари улкан: шулардан бири – шеърий тўплам чиқариш. Ҳамкасбим, ёш шоира Майсара Сафаровага омад ва муваффақият тилайман!

 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-11-07, 09:35 729
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.