26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сариоғочда электр станцияcи пойдевори қўйилди

Вилоятимизнинг Сариоғоч ту­манида қуёш нуридан электр қув­вати ишлаб чиқарадиган стан­ция барпо этила бошлади. Соатига 20 МВт ток ишлаб чиқа­­­­­­­­­­­­­­­ра­диган замонавий иншоотнинг пойдевори Жилға қишлоқ округида қўйилди. 

Қурилишнинг тантанали очилиш маросимида Сариоғоч туманининг ҳокими Қайрат Абдуалиев, туман маслаҳати котиби Жанибек Сулей­менов, “ЕкоПроТех-Астана” МЧБ директори Назиржон Темиров ва Жилға қишлоғининг бир гуруҳ турғунлари иштирок этишди. 

Смета миқдори 14 млрд. тенгени ташкил этадиган мазкур лойиҳани   “EcoProTech-Astana” МЧБ амалга ошир­моқда. Қурилиш  41 гектар майдонда олиб борилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, “EcoProTech-Astana” МЧБ  асосчиси Германиянинг “Day energy GmbH” компанияси. Мазкур муассаса қайта тикланувчи энергия соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш ва фотовольтли панель ва сув энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Қуёш нуридан чиқарилган электр энергиясини темирйўл соҳасида қўллаш лойиҳаси дунёда илк маротаба йўлга қўйилмоқда. 

Ҳозирги кунда “EcoProTech-Astana” МЧБ давлат экспертиза хулосасини олиб, лойиҳани молиялаштириш учун банклар билан шартномалар ту­зилмоқда. Шунингдек, лойиҳага за­рур ускуналарни етказиб берадиган компаниялар билан шартнома тузилиб,  дастлабки тўлов ҳам амалга оширилди.

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-11-07, 09:47 224
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.