26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шаҳар агломерация лойиҳаси – муҳокамада

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев раислигида Шимкент шаҳрини ҳудудий ривожлантиришнинг  лойиҳасини тайёрлаш масаласига бағишланган кенгайтирилган мажлис ўтди. Йиғилишда Байдибек, Қазиғурт, Ўрдабоши, Сариоғоч, Сайрам, Тулкибош ҳамда Тўлебий туманлари ва Шимкент, Арис шаҳарлари ҳокимлари, вилоят  меъморчилик ва шаҳарсозлик ҳамда бошқа бошқармалар раҳбарлари иштирок этишди.

Мажлисда Республика давлат шаҳар қурилишини лойиҳалаш ва кадастр марказининг бош директори Турлибек Мусабаев Шимкент агломерациясини ҳудудий ривожлантиришнинг минта­қа­лараро тархи(схемаси) тайёрланганини маълум қилди. 

– Тайёр лойиҳага кўра, Шимкент аг­ло­мерациясининг ҳудуди 1573,5 минг гектарни ташкил қилади. Унда 1,8 млн. аҳолига эга 367 аҳоли манзили жой­лашган. Бундан ташқари, 5 мингдан зиёд аҳолига эга 35та аҳоли манзилининг  бош режалари тайёрланмоқда, – деди Турлибек Турикпенули. 

Янги лойиҳага кўра 2020 йилгача Шимкент агломерациясига кирадиган ҳу­дудда аҳоли сони 185093 кишига ёки 10,3 фоизга ортиб, 1 986 087 кишини таш­кил қилади, деган тахмин бор. 2030 йилгача эса шаҳардаги аҳоли сони 534 779га ортиб, 2 млн. 335 минг 773 киши­ни ташкил этиши кутилмоқда. 

Тавсия этилган лойиҳадан кўнгли тўлган минтақа раҳбари тегишли со­ҳа раҳбарларига ўзгартишлар ва таклиф­ларни янада пухталашни топширди.

– Шимкент шаҳрининг агломерацияси бунгача бир неча марта муҳокама қилин­ган. Бу борада тегишли бошқармалар иш олиб бориб, анча қўшимча ва ўзгаришлар киритган. Энди бу лойиҳамизни декабрь ойида Ҳукумат мажлисига тасдиқлаш учун тавсия қиламиз. Шунинг учун кейин аттанг, дейдиган масалалар бўлмаслиги керак, – деди Жансейит Қансейитули. 

Таъкидлаш жоизки, Шимкент шаҳри­ни ҳудудий тараққий эттиришнинг минта­қалараро лойиҳасини ҚР Сармоялар ҳамда тараққиёт вазирлигига қарашли Қурилиш ҳамда уй-жой коммунал хўжалик ишлари қўмитаси тайёрлаган. Мазкур лойиҳага кўра контрмагнитлар сифатида туманларнинг ҳам  маъмурий марказлари аниқланган. Жануб томонда – Сариоғоч шаҳри, ғарб томонда  – Арис шаҳри, шарқ томон  – Т. Рисқулов қишлоғи белгиланди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-11-07, 09:48
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.