26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ишчи гуруҳи ҳоким ҳузурида

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев лотин алифбосини тарғибот қилиш мақсадида келган махсус гуруҳ аъзолари билан учрашди. Гуруҳ таркибида таниқли сиёсатчилар – Ерлан Саиров, Амиржан Қўсанов, Талғат Қалиев, шунингдек, шоир Ақберен Елгезек, блогер-журналист Руслан Желдибай бор. Учрашувда янги алифбо ҳақида ўй-фикрлар ўртага ташланди. Минтақа раҳбари лотин алифбосининг аҳамиятига тўхталиб, жумладан шундай деди:

– Мамлакатимизда 1929-1940 йиллари лотин алифбоси қўлланилган. Демак, биз лотин ҳарфига қайтмоқдамиз. Лотин алифбоси орқали туркий халқларга тил томонидан янада яқинлашиб, маънавий камол топишга йўл очамиз. Албатта, юртимиз учун мустақиллик, миллий қадриятлар беқиёс қадр-қимматга эга. Бу борада Элбошининг “Маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида давлат, миллий масалаларнинг ечими ҳақида аниқ айтилди. Устувор вазифаларни амалга ошириш учун ҳар биримиз жонбозлик кўрсатишимиз керак.

Учрашувда сўз олган таниқли сиёсатчи Ерлан Саиров “Лотинга қайтиш – сиёсий қадам, тўғри қарор ва тарихий воқеа” эканлигини айтса, Амиржан Сағидрахманули фикрларини шундай билдирди:

– Афсусланарлиси, орамизда янги алифбога ўтишни хоҳламаётганлар ҳам бор. Улар – кириллчага ўрганиб қолганлар ёки эски алифбода китоблари чоп этилганлар. Бундан чўчимаслик керак. Энг асосийси, сиёсий қарор чиқарилди. Энди уни амалга оширишга киришганимиз маъқул.

Талғат Қалиев ҳам мулоҳазаларини билдириб, гуруҳнинг асосий мақсади ҳақида гапирди ва республикамиздаги ёшларга мўлжалланган марказларнинг ишлаш тартиби янгиланаётганини айтди.

Учрашув сўнггида минтақа раҳбари меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, ишларига муваффақият тилади ва эсдалик совғаларини топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2017-11-07, 09:51
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.