26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нурсултан НАЗАРБАЕВ: “Шимкент ҳозирнинг ўзида Қозоғистоннинг учинчи шаҳри”

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаев вилоятимизда икки кунлик иш сафарида бўлиб, “Қозоқ элига минг ташаккур!” ёдгорлигининг очилиш маросимида қатнашди ва собиқ “Қозоғистон” кинотеатри ўрнида қад ростлаган “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносини кўздан кечирди. Шунингдек, алюминий профиль ишлаб чиқарадиган “Gold Aluminum” МЧБ ҳамда интенсив боғдорчилик ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш билан шуғулланадиган “DALA-FRUIT.KZ” МЧБ фаолияти билан танишди.

“Қозоқ элига минг ташаккур!” ёдгорлиги очилди

Вилоятимизга иш сафари давомида Элбоши Нурсултан Назарбаев Шимкент шаҳридаги “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносининг олдида тикланган “Қозоқ элига минг ташаккур!” ёдгорлигининг очилиш маросимида қатнашди.

Этномаданият бирлашмаларининг раислари, зиёлилар билан бўлган очиқ мулоқот чоғида Давлат раҳбари Жанубдаги этнослараро ҳамжиҳатлик ва тотувликка юқори баҳо бериб, кўп этносли мамлакатимиздаги миллатлар ва элатлар бирлиги Мустақил Қозоғистоннинг асосий бойликларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Фаоллар “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида баён этилган масалалар айни вақтида кўтарилганини айтиб, Элбошининг фикрларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

1 Май – Қозоғистон халқи бирлиги куни арафасида эл эзгулигига топширилган ёдгорлик қурилиши вилоятимиздаги 20та этномаданият бирлашмасининг ташаббуси ва ҳомийлигида олиб борилди.

 

Бир вақтлар юритилган нотўғри сиёсат оқибатида ота-боболари Қозоғистонга мажбурлаб кўчирилган этносларнинг кейинги авлодлари, бугунги тинч, баракали замонга омон етиб келишларига маҳаллий аҳолининг бағрикенглиги сабаб, деб биладилар. Минтақамиздаги турли этнос ва элат вакилларининг қозоқ элига миннатдорчилиги рамзи сифатида қурилган ёдгорлик ўсиб келаётган авлоднинг қалбида ватанпарварлик туйғусини жўш урдириши табиий.

Ёдгорликнинг баландлиги – 7,5 метр. Келажакда мазкур иншоот одамларни бирликка ундовчи тадбирлар ўтказиладиган залворли бино билан бирга ҳамюртларимизнинг “ватанпарварлик майдони”га айланишига шак-шубҳа йўқ.

Шундан сўнг, Элбоши Н. Назарбаев қайта таъмирланган “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” (собиқ “Қозоғистон” кинотеатри) биносини оралаб кўрди. Этномаданият бирлашмаларининг фаолияти билан танишиб, “Бирлигимиз ярашган!” мусиқий композициясини томоша қилди.

Вилоят бюджети ҳисобидан тўлиқ таъмирланган 3 қаватли бинода “Ижтимоий тотувлик” ташкилоти, этномаданият бирлашмаларининг идоралари, шунингдек, 800 ўринга мўлжалланган тантаналар зали бор. Бу ерда, шунингдек, турли тўгараклар, якшанбалик мактабларнинг фаолият юритиши учун шароитлар яратилган. Келажакда мазкур бинода Жануб аҳлини бирлик, ҳамжиҳатликка чорлайдиган турли анжуманлар, учрашувлар, танловлар уюштирилади.

Ҳа, айтганча, “Қозоғистон” кинотеатри бир вақтлар хусусийлаштирилиб, гаровга қўйилган улкан иморат қаровсиз қолгач, банкнинг ҳисобига ўтиб кетган эди. Тегишли музокаралар натижасида кинотеатр давлатга қайтарилиб, замонавий қиёфа кашф қилди.

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ., 2017-04-29, 15:32 954
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.