26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Келиншектау

Бошидан талай эл кўчган барқарор Қаратаунинг ҳар бир чўққиси, ҳар  бир адири – тарих. Уларнинг ҳар бири ўтмиш лавҳаларини кўз олдингизда гавдалантиради.  Шундай бўлса-да Келиншектау тоғининг номи тасодифан қўйилгандек туюлади. Ушбу тоғ ёнидан бир неча марта ўтдик. Ҳар гал ўркач-ўркач қояларга қараб, келинчак қиё­фасини излардим. Олисдан қараган одамга туялар карвони ҳашамат билан саф тизиб келаётгандек туюлади.  Олдидагиси бўш кетаётган туядан фарқ қилмайди. Кейингиси бошида уккиси бор келинчакни эслатади. Учли бош кийими яққол кўриниб турибди. Қуда томон совчи бўлиб келгунига қадар унинг юзини ҳатто шамол ҳам ўпмаган бўлса керак. Шунга яраша эрка ва ўжар бўлгани ҳам аниқ. Балки, қайсармикин?  

 

Қадим замонларда Қара­таунинг ён бағри ва гулшан диёрида бир бой эмин -эркин умргузаронлик қилган экан. Унинг эркатой ва чиройли қизи бўлиб, у вояга етиб, узатиш куни келди. Ўттиз кун ўйин, қирқ кун тўйини ўтказиб, тўқсон туяга сеп-сарпосини ортиб, қизини узатди. 

Олис йўлга отланган эрка қиз овулдан чиққач, кўчни тўхтатиб, сепини яна бир карра текширмоқни лозим топди. Тўқсон туяга ортилган қизнинг кўчида ҳамма нарса муҳайё. Қимматбаҳо матолардан тикилган,  олтин ип ва гавҳар тошлар билан безатилган кўйлакларга қарасанг  кўзинг қамашади. Буюмларининг барчаси тиллодан. Кўзлари ёқутдек ярқираган келинчак отаси берган буюмларга мамнун боқиб турганида итнинг товоғига кўзи тушади. Коса олтиндан эмас оддий, лекин отаси уни ҳам унутмаган эди. Шунчаки итнинг товоғи деган бўлса керак, ёғочдан ўйиб ишлатибди. Келинчак қинғир феълини кўрсатиб, ёв чопгандай, ота­сиг­а хабарчи жўнатибди: “Бу отамнинг нима қилгани? Соф олтиндан товоқ ясатиб берсин, кўч шундан кейин юради”. 

Ҳаддидан ошган қизининг бу қилиғи отанинг юрагига тикандек қадалди. Жон аччиғида шундай тилак қилди:

– Ота-она  меҳрини қадрла­маган  бу қандай қиз? Шунчалар ардоқлаб катта қилганимизда, қарз ва фарзни бўйига сингдира олмаганимизми бу?! Кўчинг тўхтаган жойда тошдек қотиб қол! Тошдек қотиб қол! – дея қарғайди. 

Зийнати мукаммал кўч шу заҳоти тошга айланиб қолибди.

***

Ҳар сафар Келиншектау яқинидан ўтганда ушбу афсона ёдга тушади. Олисларда тебраниб кетаётган тўқсон туяли сепни кўргандек бўламан.  Итининг идиши учун отасига таъна қилиб, туриб олган қизнинг қайсарлиги хаёлимга келади. 

Саёҳатчиларга тавсия қили­надиган муқаддас жойлар тизимида Келиншектау  тилга олинмайди. Чунки, унга олиб бора­диган йўлнинг ўзи йўқ. Ҳеч бўлмаса ҳайкалтарош табиатнинг нодир асарини кўриб - билишлари, маданиятимиздан бир лавҳасини англашлари учун  йўл бўйига бу тоғнинг қисқача тарихини ёзиб қўйиш керак.

Ҳазрат Қоратоғ авлиёлар макони. Тил­сим табиатнинг ажойиботларини томо­ша қилувчи­ларга тарихий Сўзоқнинг аф­соналари сира тугамайди.

 

 

Сабирбек Ўлжабай, 2017-11-08, 18:27 213
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.