26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Оила – жамият таянчи

Ёш оиланинг турмуш қуриб, ширин ҳаёт кечиришида мунис онахонлар, қайноналарнинг роли ўзгача. 

Оила остонасига илк бор қадам қўйган йигит ва қизларимизнинг тинч-тотув ҳаёт кечиши  катталарнинг ибратига кўп жиҳатдан боғлиқ эканлиги сир эмас. 

Икки қуда яхши бўлса, тушунмовчиликлар оз бўлади. Зеро, оилада қизи ёки ўғлининг қулоғига бўлар-бўлмас сўзларни тинмасдан қуяверадиган, бирини бирига ёмонлайдиган, ёшлар турмушига ўринсиз аралашверадиган, ҳаётда учраб турувчи майда-чуйда гап сўзларни болалатиб, пашшадан фил ясайдиган, инсоф андишани йиғиштириб қўйиб, ўғли, қизи, келинига нисбатан ноҳақлик кўрсатадиган оналар, қайноналар йўқлигига ким кафолат беради? 

Ушбу мақолани ёзар эканман, вояга етган қиз ва келинларга са­вол бердим: Қайнонангиз қандай бўлишини истардингиз? Бунга жавобан.

– Қайнона келинини ўз қизидай кўрса.

– Ростгўй, бир сўзли, ҳимматли, энг муҳими адолатли бўлса.

– Уқувсиз ва тажрибасизлик оқибатида йўл қўйган хатойингни кечириб, холисона ҳукм чиқариб, инсон қадр-қимматини тўғри баҳо­ласа.

Гап қайноналарда экан, асо­сан улар туфайли ёш оилалар бузилмоқда, деган хулоса ке­либ чиқмасин. Фурсатдан фойда­ланиб, шуни  ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. “Қуш уясида кўрганини қилади”, деганларидек, ёшлар асосан тарбияни ота-онасидан олади. Бугунги кунда баъзи ои­лаларда ота-онанинг ўзлари вақ­тида мукаммал тарбия кўр­маганлиги оқибатида ноҳақлик ҳукм суради. Ота-она фарзандига тарбия эмас, фарзанд ота-онасига ўз ҳукмини ўтказади. Натижада, ота-она фарзандини дунёга кел­тир­­­ганликлари учун эмас, уни одобли, аҳлоқли қилиб, вояга етказмагани учун азият чекмоқда. 

Бундан анча йил муқаддам эр-хотин ажралишини одамлар фожиа, мусибат деб қабул қи­лишган. Бугунги кунга келиб эса ажралиш, болаларнинг тирик етим бўлиб қолиши оддий ҳолга айланиб қолди. Хўш, эр-хотин ўртасидаги ажралишга нима сабаб бўлмоқда?

Афсуски, кейинги вақтда айрим худудларда ажралишлар сони  ўтган йилларга нисбатан кўпайиб бормоқда. Биз жойларга чиқиб, ота-оналарга ва ёшларга “Нима учун ажралишлар кўп” деган саволни қўйганимизда, айрим қайноналарнинг ўта талабчанлиги, ёшларнинг оила ҳаётига енгил елпи қаратаётгани, сабрсизлик, бефарзандлик, муомала ва тинг­лаш маданиятининг йўқлиги, акса­рият ажримларда эса қизнинг онаси сабабчи, деган фикрларни илгари сурадилар. 

Ажримлар сабаби йигитларда, деган фикр ҳам ўртага ташлан­моқда. Шунинг учун ҳар бир ота-она фақат қизларнигина эмас, йигитларни ҳам оилага тайёрлашга эътибор қаратгани маъқул. Лекин оилада кўпинча вазият қайнонага боғлиқ. Нега­ки, хонадонда илиқ муҳит яра­­­тиб, оила аъзоларини жипс­лаштирадиган ҳам, аксинча ни­золи вазиятларни юзага келтириб, оила қут-баракасини, тинчлигини бузадиган ҳам аёл киши бўлаёт­гани аччиқ ҳақиқат.

Энди ота-онанинг оиладаги ўр­­­­­ни ва фарзанд олдидаги масъу­лияти хусусида фикр юрит­сак.

Оилада эркак оила бошлиғи.

 Шунинг учун у барча ташқи ишларни юритиши, оила эҳтиёж­ларини қондириши лозим. Бу­нинг учун у бирор иш билан шуғул­ланиши, куч-қувват эгаси бўлиши керак.

Оилада эркак иложи борича хотинига, фарзандларига дунё билимларини ўргатиши, аёлларга нисбатан ҳамиша намунали, шафқат қўрсатиш дўстона муома­лада бўлиши, меҳр ва илтифот кўсатиш бурчидир.

Севимли пайғамбаримиз Му­­­­­­­ҳаммад с.а.в. “Аёлларни мурув­ватли кишилар ҳурмат қилади, уларга хиёнат ва ҳурматсизлик қилганлар энг ёмон кимсалардир” деганлар.

Аёл ҳам оилани мустаҳкам­лаши, эрини оила боши сифа­тида тан оли­ши, унга эҳтиром ва ҳурмат би­лан боғланиши, болаларнинг соғликларига, тар­биясию билим­ларига ўз жуфти ҳалоли билан биргаликда аҳамият бериши, эрининг топган пули (дун­ёси)ни исроф этмаслиги, уйнинг саранжом-саришталигига аҳамият беришга масъулдир.

Оилада эр-хотин ўзларининг ҳуқуқ, вазифа ва бурчларини билиб, унга амал қилсалар, оила ўчоғи бахт-саодат ва шодлик манбаига айланиши шубҳасиз.

Ота-онанинг фарзандлари олдидаги масъулияти.

Фарзандларини жамиятга ва инсониятга фойдали бир аъзо этиб вояга етказишни мақсад қилиш ҳар бир ота-онанинг му­ҳим вазифасидир. Шунинг учун фарзандларини улар ҳаёт кечи­радиган келажакка муносиб равишда тайёрлаш мақсадида маърифат ва диёнатни ўрга­ниш­ларига, бадан ва руҳ тарбиясига катта эътибор бериш ҳар бир ота-онанинг бурчи.

Улар фарзандларни ҳа­лол топган пулига едириб, кий­дириб, яхши тарбиялашлари керак. Шундагина йигитларга мардлик, ғурур, қатъийлик ва меҳнатсеварлик фазилатлари ўғил болаларда, ҳаё, ибо, фа­росат каби хислат­лар қизларда шаклланади. 

Фар­занд тарбияси ҳар бир ота-она учун улкан бахт, юксак шараф ва масъулият эканини унутмаслигимиз зарур.                

 

 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2017-11-08, 18:31 177
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.