26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Имло ва замон ҳамнафас

Вилоят телекомму­­ни­кация­лар марказида филология фанлари номзоди, таниқли олим Ақжўл Қалшабек ва Республика ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов иштирокида брифинг ўтди. Унда лотин алифбосига ўтишга оид маса­лалар ҳақида сўз борди. 

Давлат раҳбари лотин алиф­босига ўтиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Унга кўра 2025 йилгача имло аста-секин ўзгартириб бо­рилади. Шунга мувофиқ ўтказилган журналистлар билан учрашувда турли фикрлар айтилиб, муҳокама қилинди. 

Олим жамият ҳаётида имло­нинг улкан ўрин тутишига эътибор қаратди ва қабул қилинган қарор­нинг аҳамиятини тушунтирди.

– Элбошининг “Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш” мақоласида миллий кодни сақлаган ҳолда замонавий жараёнлардан ортда қолмасликка оид қатор фикрлар айтилган, – деди тилшунос олим Ақжўл Қалшабек. – Лотин алифбосига кўчиш – йўғимизни тузатиб, йўқотганимизни топишга хизмат қилади. Ўз навбатида қозоқ жамияти лотин алифбосини қисқа муддатда ўзлаштиришга тайёр туриши керак. 

Республика ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳам­жамияти раиси Икромжон Ҳо­шим­­­­­­­­жонов Қозоғистондаги бошқа этник гуруҳлар вакиллари ҳам янги имлога кўчишни қўллаб-қув­ватлашини маълум қилди. 

– Бугунги кунда жаҳон аҳоли­сининг 4 млрд. 300 миллионга яқини лотин алифбосидан фойдаланади, – деди у. – Чунки таълим ва фан тили бўлиб келган лотин ёзуви узоқ даврлардан буён кенг тарқалган. Янги имлога ўтиш – давр талаби. Лотин алифбоси ёрдамида бўлажак авлод чуқур билим олиб, улкан ютуқларга интилиши лозим. 

Шунингдек, йиғилишда лотин алифбосининг туркий халқларни бир-бирига яқинлаштириши ало­ҳида таъкидланди.

 

 

Абдумалик САРМОНОВ, 2017-11-08, 18:33
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.