26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шимкентда халқаро кўргазма очилди

Кеча Жанубий Қозоғистон вилояти марказида анъанавий халқаро ихтисослаштирилган “AgriTek Shymkent–2017” кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Шимкент шаҳрининг “Кўргазмалар маркази”да уч кун давом этадиган 6-халқаро ихтисослаштирилган кўргазма тақдимотида иштирок этган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Жанубий Қозоғистон вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодиётнинг янги драйверига айланиб келаётганини таъкидлади.

– Бу давлатнинг бевосита ёрдами ҳамда хўжаликларнинг бетиним меҳнати самарасидир. Вилоятнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий технологиялардан фойдаланиш жадал суръатда ривожланмоқда. Масалан, бугунги кунгача вилоятда 2,8 минг гектар интенсив боғ бор, уларнинг ҳосилдорлиги 29,0 минг гектар оддий боғларга нисбатан 1,5-2 баравар ортиқ. Шунингдек, вилоятда 5 минг деҳқон хўжалигига тегишли 1,3 минг гектардан зиёд иссиқхоналар мавжуд, уларнинг 17таси автоматлаштирилган ишлаб чиқариш иссиқхоналари. Шунингдек, сут йўналишида ҳам янги технологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилди. Замонавий ускуналар туфайли ҳар бир сигирдан йилига 7 минг литргача сут соғиб олинмоқда. Чунончи, рақамли технологиядан фойдаланиш натижасида парранда гўштини етиштириш 5 бараварга ортди, – деди минтақа раҳбари.

Кўргазмада нафақат,  Қозоғистон, балки Жанубий Корея, Россия, Туркия, Ўзбекистон каби хорижлик 50дан зиёд компания вакиллари ўз маҳсулотларини тавсия этмоқда. Кўргазмага келувчилар қишлоқ хўжалиги техникалари ва ускуналар, қўшимча қисмлар, суғориш ҳамда ўғитлаш технологиялари, иссиқхоналар, уруғ ва кўчатларни, минерал ўғитларни, ўсимликларни ҳимоя қилиш ускуналари, чорвачиликка мўлжалланган ҳамда ветеринарияга оид технологияларни томоша қилишлари мумкин.

Халқаро кўргазмада мамлакат ҳамда хориж компаниялари ва корхоналар вилоятнинг аграр соҳадаги муваффақиятлари билан танишибгина қолмай, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб, илғор технологиялар ҳақида фойдали маълумотлар олишади.

Анъанага айланган “AgriTek Shymkent–2017” кўргазмаси Қозоғистон ва хориж давлатларининг аграр соҳадаги ютуқларини янада оширади.

Умуман, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва маҳсулот ҳажмини орттириш учун жорий йил вилоят хўжаликлари 900дан ортиқ қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилган.

Тасвирларда: вилоят ҳокими Ж. Туймебаев кўргазма иштирокчиларининг янги техникалари билан танишмоқда.

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-11-08, 18:38
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.