26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш футболчиларга шодлик улашиб

Ҳа, футболни “милли­он­лар ўйини”, деб бежиз аташмаган. Ҳар бир спорт турининг ўз мухлислари бор, лекин... футболнинг гашти бўлакча.

Вилоятимизнинг бош фут­­­бол жамоаси – “Ордабасы” Қозоғистон Олий-лигасида илк бор бронза медалини қўлга киритгач, сўнг футболга, фут­бол­чиларга муносабат ижо­­­бий томонга янада ўзгарди. Ана шу улкан ғалабага муносиб ҳисса қўшган, жамоа сардори Азат Нурғалиев ва Фарҳодбек Ирисметовлар таниқли тадбир­кор Мирғани Маҳкамбоев бунёд этган “Кўктерак” спорт маж­муасида ёш футболчиларга ма­­­­­­­­­ҳорат сабоқларини ўтиш­ди. Республикамизда маш­ҳур футболчиларнинг Шим­кентнинг Сайрам даҳасида ёш футболчиларга маҳорат са­­­­­боқ­­­­ларини ўтказишига ашад­дий футбол мухлиси Авазхон Қодиров сабабчи бўлганини таъкидлашди. 2005 йилдан буён “Ордабасы”нинг ўз май­донидаги барча ўйин­­­ларини бевосита кузатган отахоннинг таклифи чарм тўп усталарини бефарқ қолдирмади. 

Фанклуб аъзоси бўлган А. Қодировнинг таклифига би­ноан “Техас” фанклуби ра­иси Женисбек Нурденов ҳам футболчиларга ҳамроҳлик қил­ди.

Вилоят футбол мактаби мураббийи Аъзамхон Абуба­киров, Шимкент шаҳар футбол мактаби мураббийлари – Ғо­либ Ҳайтметов ва Жасур Ра­­сулметовларнинг 2005-2006 йилларда таваллуд топган шо­гирдлари футболчиларни кутиб олгач, майдонда ҳақиқий “жанг” бошланиб кетди. Республика чемпионлари ва миллий терма жамоа аъзолари билан бирга тўп тепган ёш футболчилар учун бу кун ҳаётидаги унутилмас лаҳзаларга айланди. 

11 метрли жарима тўпини тепиш, жонглёр сингари тан­ловларда ғолиб чиққан ёшларга футболчилар совғаларини топ­шириш маросими ҳам кўта­ринки кайфиятда ўтди. А. Нур­ғалиев ва Ф. Ирисметовни уч­рашувда хет-трикка эришган Руслан Маҳмудовнинг алдамчи ҳаракатлари, зарбалари лол қолдирганини айтмасликнинг иложи йўқ.

Тадбирни уюштиришга ҳо­мийлик қилган тадбиркорлар – Ўринбой Ураималиев, Дав­­­­­ронбой Қўрғонбоев, Сан­­­жар Ҳайтметов, Баҳром Маҳму­дов­ларнинг номини ҳам тилга олиш зарур. Чунки, ҳозир ҳеч бир тадбир ҳомийлар кўмагисиз ўтмайди.  

Ёшлар футболчилардан даст­хат олиб, эсдалик учун су­ратга тушишди.       

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Муаллиф суратлари, 2017-11-13, 11:00 894
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.