26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Минтақа раҳбари БМТ вакили Жулия Валлезе билан учрашди

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев БМТ аҳоли жамғармаси соҳаси бўйича Қозоғистондаги вакили Жулия Валлезе билан  учрашди.

 

Учрашув чоғида томонлар она ва бола ўли­­­­­­­­­­­­­­­­­мини камайтириш, гендер тенглигига риоя қилиш, оиладаги зўравонликларнинг олдини олиш юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, тиғиз алоқаларни тиклаш мақсадида Жанубий Қозоғистон вилоятидан мазкур жамғарманинг вакиллигини очиш масалалари муҳокама қилинди.  Минтақа раҳбари Жулия Валлезени янги хизмати билан қутлади ва келгуси ишла­рига муваффақият тилади. 

– Жанубий Қозоғистон вилояти Қозоғис­тондаги  демографик ҳолати юксак минтақа ҳисобланади. Бизда йил сайин 80 мингга яқин гўдак дунёга келади. 3 млн.га яқин  аҳолиси бор минтақада оналарнинг улуши 50 фоизни ташкил этади. Шунинг учун вилоятимизда она ва бола ўлимини камайтириш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда. Шу ўринда сиз бошқариб келаётган жамғарманинг бўлимини Жанубий Қозоғистон вилоятида очишни тавсия этаман деди, – Жансейит Қансейитули. 

Жулия Валлезе  жам­­­ғар­­­­­ма она ва боланинг репродуктив соғли­­­гини яхшилаш, гендер тенглик ва де­­мо­­­­­­­­­­­­­­графия масалаларини таъминлаш соҳа­ларидаги асосий вазифаларни баён этди.

Учрашувда вилоят ҳокими ва БМТ аҳоли жамғармаси соҳаси ўртасида ўзаро  меморандум имзоланди. 

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-11-13, 11:12 723
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.