26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Лола – эл бойлиги!

Тулкибош туманида “Қирмизи адир” деган тепалик бор. Ҳар йили 10-15 кун давомида бу ер лолалар билан қопланади. Қозоғистоннинг фахри бўлган, кейинчалик улардан жуда кўп маданий навлар чиқарилган Грейг ва Кауфман лолалари бетакрор манзара кашф қилади.

Тулкибош туман ҳокимлиги, “Оқсув-Жабағли” қўриқхонаси маъмурияти ва “Южный Казахстан” газетаси таҳририяти ҳамкорликда қўшма акция ўтказишди. Фестиваль давомида мактаб ўқувчилари экология мавзусида чизган суратлари, ясаган амалий санъат намуналарини намойиш  этдилар. Лоланинг жаҳондаги барча маданий турларининг аждоди бўлган миллий бойлигимизни асрашимиз зарурлиги тилга олинди.

– Қир-адирлардаги лолаларни пайҳонлаш – табиатга улкан зарар етказиш демакдир, – деди Тулкибош тумани ҳокими ўринбосари Жанар Бектаева. – Ердаги лоланинг пиёзи қазиб олинаверса, яна бир гўзалликни абадий йўқотамиз. 

Бугунги кунда табиий лолалар Қизил китобга киритилган. Уларни юлган, пайҳонлаганларга жарима солинади, ҳатто қамоқ жазоси берилади. 

– Аммо биз жазодан қўрқиб эмас, табиатимизни севиб яшашимиз керак, – деди “Оқсув-Жабағли” қўриқхонаси директори А. Менглибаев. – Лола сайлига чиққанда уни юлавермайлик. Аксинча, чиройидан завқланишга шошилайлик. Ахир лола – элимизнинг бойлиги!

С. ИСАМАТОВ  сурати.

А. САРМОНОВ., 2017-04-29, 15:38 300
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.