26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий валютамиз – фахримиз!

15 ноябрь – Қозоғистон Республикасининг миллий валютаси куни. 1993 йил 12 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Н. Назарбаев Миллий валютани жорий этиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Бу кун, шунингдек, молия соҳаси ходимларининг касбий байрами, деб эълон қилинган эди. 

Машҳур архитектор ва дизайнер Қайрулла Ғабжалелов миллий валютанинг дизайнини ишласа, унинг номини Халқаро муҳандислик академияси академиги, олим, СССР Давлат мукофоти лауреати, “Құрмет” ордени кавалери Сауқ Такежанов қўйган.

Бугунги кунда миллий пул бирлигимиз мустақилликнинг иқтисодий асоси, эгаменликнинг рамзи, янги тарихимиз ва Қозоғистон келажагининг ажралмас қисмига айланди. Шунингдек, тенгенинг жорий этилиши давлатнинг тўлақонли банк тармоғини шакллантириш имконини берди.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, қоғоз банкнотларимиз 400 йиллик тарихга эга Англиянинг “Харрисон ва ўғиллари” фабрикасида чоп этилган. Темир тангалар эса Германияда зарб этилди.

Йирик купюра 10000 тенгелик бўлиб, у 2003 йилдан муомалага киритилди. 2006 йилда эса дизайни ўзгартирилди. 2007 йилда 10000 тенглик “Энг яхши янги банкнота” номинацияси ғолиби бўлди.

2015 йилнинг 1 декабрида энг йирик – 20000 тенге чиқди. У Руминияда ўтган банкноталар танловида дизайн бўйича 1-ўринни эгаллади. 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-11-13, 19:32 788
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.