26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Қозоқ дастурхони” фестивали

Вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси биносида этномаданият бирлашмалари иштирокида “Қозоқ дастурхони” анъанавий фестивали ўтди.

Ўтган йиллари қозоқ хал­қи­нинг миллий таоми – “эт осиш”дан маҳоратларини синаб кўрган турли этнос вакиллари жорий йилда “Маънавий ян­гиланиш” дастурини қўллаб-қувватлаган ҳолда қозоқ миллий таомларини тайёрлашда омад­ларини синашди.

Фестивалда “төңкерме”, “жөр­гем”, “көмбе”, “үлпершек”, “бұқ­­­­­­­­­­­­­­па”, ”қарын бөртпе”, “ми­палау”, “қазан жаппа”, “құрт кө­же” сингари қозоқ миллий та­омлари билан танловда иш­тирок этган ҳудудимиздаги этномаданият бирлашмалари уларнинг та­рихи, тайёрлаш услуби билан меҳ­монлар ва ҳакамлар ҳайъатини та­ништиришди.

– Бугунги тадбирни уюштириш ор­қа­ли биз ҳудуддаги барча этносларни қо­зоқ миллати атрофига жипслаштириш, меҳ­мондорчилигимизни тарғиб қилиш, маънавий қадриятларимизни янгилашни кўзлаганмиз, – деди вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Муратали Қалмуратов.

Ёзувчи, вилоят ҳокими қошидаги “Бирлик орти – барака” жамоат форуми котиби Мар­хабат Байғут, ЖҚВ ҚХА қошидаги илмий-таҳлилий гуруҳ етакчиси, педагогика фан­лари доктори Асма Қалибекова, 6-коллежнинг олий тоифали ус­таси Фарида Турғанбайқизи бош­чилигидаги ҳакамлар ҳайъати ассамблея аъзолари тайёрлаган миллий таомларга баҳо беришди.

Ҳакамлар ҳайъатининг қа­ро­­рига кўра, бош совринга “қарын бөртпе” таомини мазали тайёрлаган вилоят грузин эт­­­­­­­номаданият бир­лашмаси ло­йиқ топилди. I ўринни тожик этномаданият бир­лашмаси, II ўринни эса ко­рейс ва уйғур этномаданият бир­лашмалари эгаллашди. III ўрин поляк, грек ва немис этно­ма­­­­­даният бирлашмаларига насиб эт­ди. Фестивалда мақол айтиш ва ошиқ отишдан ҳам мусобақалар уюштирилиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди. 

Фестивалда иштирок этган вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси “бұқпа” таомини мазали тайёрлаб, меҳмонларнинг олқишига сазовор бўлди ва меҳмондўстлигимизни яна бир бор намойиш этди.

Тадбирда иштирок этган меҳмонлар этно­маданият бирлашмалари қошидаги санъаткорларнинг концерт дастурини томоша қилиб, миллий таомлардан татиб кўришди.

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-11-13, 19:37 215
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.