26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги китоб – Сайрам ҳақида

Сонсиз боблар макони – Сайрамнинг ўтмиши ҳануз олимларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу маскан Марказий Осиёнинг кўҳна маданий ўчоқларидан бири саналади. 

Айниқса, мустақиллик йилларида унинг тарихини ўрганишга катта эътибор қаратилиб, бир қанча рисола ва илмий тадқиқотлар нашр қилинди. А. Марғулан номидаги Археология институти бош директори, Қозоғистон Миллий фанлар академияси мухбир-аъзоси, тарих фанлари доктори Бауржан Байтанаевнинг Тошкентдаги “Наврўз” нашриётида чоп этилган “Сайрам тарих тўлқинларида” китоби шу маънода қимматлидир. 

Олимнинг илмий ва археологик изланишлари, тадқиқотлари илмий жамоатчилик орасида эътироф қозонган. Унинг мазкур рисоласи 2013 йил 5 ва 7 майда Сайрамда топилган ноёб хазина ҳақида бўлиб, унда муқаддас замин тарихида алоҳида саҳифа очувчи қимматбаҳо маълумотлар жамланган. Олимнинг таъкидлашича, Қозоғистон тарихида йирик ҳажмда илк бор топилган танга ва зеб-зийнат буюмлари мисолида ватанимизнинг ўрта асрлар даври маданий ёдгорликларига дахлдор янги маълумотлар юзага келди. 

Айтиш жоиз, китоб 2014 йили қозоқ, инглиз ва рус тилларида чоп этилган, ҳамюртимиз, таниқли шоир М. Мирзо уни ўзбек тилига ўгиришга бел боғлаган. Тарих фанлари доктори, Турон фанлар академияси президенти ва академиги Ҳайдарбек Бобобеков ҳамда адабиётшунос олим Маҳкам Маҳмудовларлар китоб тўғрисида ижобий фикр билдириб, таржиманинг муваффақиятли чиққанини қайд этишган. Ҳ. Бобобеков сўзбошида, жумладан: “Таниқли шоир М. Мирзо томонидан ўгирилган ушбу рисола матни мазмунан жуда тўғри ифода этилган. Ҳаттоки, муаллифнинг, яъни Б. Байтанаевнинг баён услуби ҳам таржимада сақланиб қолган”, дейди.

Китобда, шунингдек, Сайрамнинг азиз қадамжолари, тарихий ёдгорликлари, мақбаралари, ҳозирги салобатли бинолари, ушбу заминдан етишиб чиққан таниқли шахслар, меҳнат фахрийлари, санъаткор ва ижодкорларнинг фотосуратлари берилган.

Муаллиф “Келажакда бу жойда ўрта аср олтинлари музейини кўриш умидидамиз”, деб ёзади. Шундай кунларга етказсин, илойим!

 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-11-13, 19:43 209
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.