26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мард ўғлондир, ҳам паҳлавон...

Ҳар бир  мамлакатнинг миллий байроғи фақат икки вазиятда – Давлат раҳбари бошқа элга расмий ташрифи чоғида ҳамда спортчилар ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган пайтда баланд ҳилпирайди. Демак, спортнинг жаҳон миқёсидаги нуфузи ғоят юқори экан. Чет элларда мустақил Қозоғистоннинг  мовий байроғини мағрур  ҳилпиратаётган ҳамюрт-спортчиларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Сайрам туман маркази – Оқсувкент қишлоқ марказий маданият уйида спортнинг бокс, шарқона якка кураш, эркин кураш турлари бўйича кўп бор республика, қолаверса, Осиё, жаҳон биринчилиги ғолиблари ва совриндорлари Бобиржон Мўминов, Ал Бухорий Ирисматов, Аяжан Марқашева ва Нуржигит Ариплар билан учрашув ўтди. Жанибек Ҳамроев етакчилик қилаётган туман ”Ёшлар захира маркази” ДКК томонидан уюштирилган мазкур тадбирга ўқувчи-ёшлар, коллеж талабалари, спорт мактаби тарбияланувчилари ва бошқалар ташриф буюришди. 

Савол-жавоб тариқасида ўтган учрашувда ҳаваскор боксда ҳарбийлар орасида жаҳон чемпиони, турли хал­қаро турнирлар ғолиби, ай­ни пайтда АҚШда касбий бокс билан шуғулланаётган  Б. Мўминов, жеткундо, муай-тай, кик-боксинг бўйича  жаҳоннинг бир неча бор ғолиби А. Ирисматов, 2016 йилда эркин кураш бўйича Осиё би­ринчилиги кумуш медали со­ҳибаси А. Марқашева, эркин кураш бўйича Осиё чемпионати бронза медали совриндори Н. Арип ўзлари ҳақида гапириб беришди. Учрашувда иштирок этган туман ҳокимининг муовини М. Ўразалиев спортчиларга самимий тилакларини изҳор этди: «Сизнинг рўпарангизда турган спортчилар шу замин фарзандлари, туманимизда туғилиб-ўсган. 

Ўзим ҳам бир пайтлар спорт билан шуғулланиб, Қозоғистон биринчилигида қатнашганман. Де­моқчиманки, спортда юқори натижаларга эришиш осонмас. Фақат эринмай меҳнат қилиш, сабр-бардош туфайлигина шоҳ­супанинг энг юқори чўққисига кўтарилиш мумкин. Агар Аяжан ва Нуржигит Осиё биринчилигида қатнашган бўлса, Бобиржон ҳамда Ал Бухорий чет элларда Қозоғистоннинг байроғини баланд кўтармоқда. Тилагим, Сайрам тумани довруғини оламга ёядиган булар сингари моҳир спортчилар сафи кенгаяверсин».

Учрашувда спортчилар ўқувчилар, коллеж талаба­ларининг саволларига жавоб беришди. Айниқса Бобиржон Мўминовнинг ёшларни  аъло ўқиш, тил ўрганиш, киндик қони томган юртни ардоқлашга ундовчи самимий тилаклари гулдурос қарсаклар билан кутиб олинди.Тадбир сўнгида оқсоқоллар ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида спортчилар кифтига чопон ёпишди, талаба ёшлар эса эсдалик учун суратга тушишди. 

Ўз навбатида Ж. Ҳамроев бу каби  юзма-юз мулоқотлар ёшларни спорт билан ошно бўлишга, пировардида, соғ­лом турмуш тарзини қарор топтиришга ундашини таъкид­лаб, декабрь ойида фут­бол бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзоси, “Қай­рат” жа­моаси ҳужумчиси, оқсув­кентлик Ғофиржон Суюн­боев билан ҳам худду шундай учрашув уюштириш режаси борлигини  таъкидлади.

И. КАРИМОВ, 2017-11-13, 19:45 191
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.