26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят боксчилари биринчи ўринда

Вилоят маркази Шимкент шаҳрида 9 кун давом этган боксдан эркаклар ўртасидаги республикааро биринчилик поёнига етди.

Финал учрашувини минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев очиб берди ва спортчиларга муваффақият тилади.

– Ушбу мусобақада 200дан зиёд спортчи иштирок этмоқда. Барчаси Қозоғистоннинг ҳар бир минтақасидаги энг кучли боксчилар. Курашда чидам ва куч-ғайрат, маҳорат ва абжирлик каби хусусиятлар зарур. Маънавий жиҳатдан соғлом бўлган инсонгина ғалабага эришади. Бугунги финалда иштирок этаётган спортчиларимиз ана шунга лойиқ деб ўйлайман. Шунинг учун ушбу тадбирни ташкил этишда қўллаб-қувватлаган ҚР бокс федерациясининг раҳбарига миннатдорчилик билдираман, деди – Жансейит Қансейитули. 

49 кг. вазнда Ақмўла вилоятидан келган Темиртас Жусипов ғолибликни қўлга киритган бўлса, 52 кг. вазн тоифасида вилоятимиз боксчиси Ўлжас Байниязов яхши натижа кўрсатди. Шунингдек, 56 кг. вазнда пойтахтлик Илияс Сулейменов, 60 кг. вазнда манғистовлик Берик Абдирахманов ғолиб бўлишди. Оғир вазндаги қизиқарли учрашув ҳам спортсевар жамоанинг қизиқишини орттирди. 75 кг. вазнда курашга тушган жануб спортчиси Абай Тўлеш ғалабани қўлдан бермади. Олимпиада ўйинларининг кумуш медаль соҳиби манғистовлик Адилбек Ниязимбетовга 81 кг. вазнда тенг келадиган рақиб бўлмади. 91 кг. вазнда қўстанайлик Антон Пинчук чемпионликни қўлга киритган бўлса, ўта оғир вазнда жамбиллик Нурсултан Аманжолов чемпион бўлди. Умумий ҳисобда Жанубий Қозоғистон вилояти 1-ўринни эгаллади. 

Республика чемпионати “Qazsport” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга берилди.

 

 

, 2017-11-13, 19:47 198
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.