26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
АСТАНА ЖАРАЁНИ: жаҳонга тинчлик керак

ПОЙТАХТИМИЗДА ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ НУРСУЛТАН НАЗАРБАЕВ ИШТИРОКИДА АСТАНА КЛУБИНИНГ УЧИНЧИ МАЖЛИСИ БОШЛАНДИ. УНДА ТУРКИЯНИНГ СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТИ АБДУЛЛА ГУЛ, ЧЕХИЯНИНГ СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТИ ВАЦЛАВ КЛАУС, СЛОВЕНИЯНИНГ СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТИ ДАНИЛО ТЮРК, ШУНИНГДЕК, ЖАМОАТ ВА ДАВЛАТ АРБОБЛАРИ, ДУНЁНИНГ ЕТАКЧИ ТАҲЛИЛЧИЛАРИ, ТАНИҚЛИ СИЁСАТЧИ ВА ДИПЛОМАТЛАР ҚАТНАШМОҚДАЛАР. 

– Бугунги мажлис дунёвий таҳдидларни, шунингдек, Евроосиёдаги долзарб масалаларни чуқур таҳлил қилишга имкон беради, – деди мажлисни очган ҚР Парламенти Сенатининг раиси Қасим-Жўмарт Тўқаев.

У Астана клубининг учинчи йиғинида иштирок этишга розилик берган Элбоши Н. Назарбаевга миннатдорчилик билдирди. 

Астана клуби учинчи мажлисининг бош мавзуси – “Катта Евроосиё” трансформацияси: келгуси ўнйилликда Евроосиё майдонини шакллантирадиган геосиёсий, минтақавий, иқтисодий ва технологик трендлар”. 

Астана клубининг мажлислари “Chatham house” қоидаси бўйича ўтказилади. Жорий йили йиғинда қатнашаётган таниқли сиёсатчилар ва таҳлилчилар дунёдаги воқеалар ва Евроосиёга таъсир этаётган энг асосий масалалар юзасидан ечимлар излайдилар. Астана клуби – ҚР Тўнғич Президенти жамғармасининг Хитой халқаро муносабатлар академияси, Германия ташқи сиёсат кенгаши, Россия халқаро ишлар кенгаши ва Халқаро тинчлик учун Карнеги жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил қилган халқаро фикр алмашиш майдони ҳисобланади. 

Астана клубининг биринчи йиғини 2015 йил ноябрь ойида 15та мамлакатдан келган 47 нафар таҳлилчи иштирокида ўтган эди. Унда Евроосиё геоиқтисодиётининг асосий жиҳатлари, дунёвий ва минтақавий “ўйинчилар”нинг мақсадлари, иқтисодий хавф-хатарлар ва имкониятлар муҳокама қилинган эди. 2016 йил ноябрда ўтган иккинчи йиғинда 50 нафардан зиёд таҳлилчи, сиёсат ва жамоат арбоби, 21 давлат олимлари, шунингдек, қозоғистонлик таҳлилчилар қатнашганди.   

, 2017-11-13, 19:50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.