26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Абуалининг ташаббуси – таҳсинга лойиқ

Кентов шаҳрига уюштирилган матбуот сафари давомида журналистлар Қарноқ қишлоғидан етти чақирим олисликдаги ялангликда яратилган мўъжиза – тезкор боғ билан танишдилар. Қарноқдан Ҳазрати Уккоша ота зиёратгоҳи йўналишидаги равон йўлдан даштга бурилиб, етти чақирим юрилгач олисдан кўзга ташланиб турадиган боғ мажмуасига етиб келдик. 

Унинг бунёдкори, тадбиркор Абуали Исмоиловнинг йўл танламайдиган алп автомашинаси бўлмаганида сафаримиз қандай кечиши гумон эди. Асфальт йўлдан боққача тош тўшалибди. Қарноқ қишлоқ округи ҳокими ўринбосари Қайрат Ахметов, қишлоқ ҳокимлиги девони бош мутахассиси Мирзахон Қовунбоев, мезбон сифатида боғ маҳсулини тотиб кўриш учун улашаётган Султон Абдусатторовларни боғ бунёдкори, тажрибали зироатшунос Абуали Исмоилов билан бирга тасвирга олдим (тасвирда). 37 гектар майдонда етиштирилаётган боғдаги олма дарахтлари ток новдаларидек, темир устунлар орасидаги симларга боғланган. Буни шамол ва турли жиҳатларга қарши восита, деб тушунтиришди. Боғда томчилатиб суғориш усули қўлланилмоқда экан. Журналистларнинг саволларига Абуали Исмоилов ҳаётий тажрибаси мўл боғбон тадбиркор сифатида жавоб берди.

У кўчатларнинг дастлабки қисми Польшадан, бир қисми Туркиядан ҳамда вилоятимизнинг Сариоғоч туманидан келтирилиб, экилганини айтди. Олмаларнинг асосий хусусияти – кўчатлар келгуси йили нишона кўрсатиб, икки йилдан сўнг ҳосилга кира бошлайди. Москвадаги «Азбука вкуса» фирмаси мутахассислари Қарноқ қирларида етиштирилган олмаларнинг сифатига юқори баҳо бериб, оммавий харидор сифатида ўз фикрларини билдиришибди. Бу ерда хориждан келадиган новдаларга шакл берадиган, мевали новдаларни кўпайтирадиган мутахассислар ташрифини кутишаётган экан. Сабаби бир йилидан сўнг ҳосилга кирадиган, баландлиги 3 метрдан ошмайдиган, теришга ҳам қулай бўлган бу мўъжизакор олмалар ҳали бизнинг далаларимиз учун янгилик, уни парваришлаш эса ўзига хос билим ва тажриба талаб қилади. Боғ яратилган майдондаги тупроқнинг таркиби, тош-шағалнинг ер юзасига яқин жойлашгани каби қийинчиликларни енгиб, мўъжиза яратаётган Абуали Исмоилов каби олижаноб инсонлар сафи кенгаяверсин. 

 

, 2017-11-16, 12:06 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.