26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сеҳрли сўзлар

Дилшод телевизорда Ибн Ҳаттоб ҳақидаги фильмни томоша қилиб бўлиб, мактабга отланди. Йўл-йўлакай: «Қани менга ҳам Ибн Ҳаттоб учраб қолсаю, бугун мактабдан икки олмай қайтсам», деб ўйлади. Чунки, мактабдан келгандан телевизор, компьютер, айфон билан банд бўлиб, дарс тайёрлашни унутиб қўйди. Йўлда оппоқ соқолли, ҳасса билан кетаётган бир қарияни учратди ва уни Ибн Ҳаттобга ўхшатди. «Бобо, сизнинг соқолингиз ҳам сеҳрлими?» деб сўради. 

– Албатта, бўтам, – деди қария кулиб юборадигандай бўлиб. – Қани, нима муаммонг бор, айт!

– Дарсга тайёрланмаган эдим. Икки олишдан қўрқиб турибман.

– Шу ҳам гап бўлдими, мана, менинг соқолимдан биттасини оласану, сеҳрли сўзни айтасан, ўқитувчинг икки қўймайди. 

– Ростданми? – кўзлари чақнади болакайнинг – У қандай сўз?

– Сеҳрли сўз, бўтам, сеҳрли. «Наминниж нем», дейсан холос. Бу сўздан бошқа ўқувчилар ҳам фойдаланмасин, десанг, ўқитувчининг қулоғига айтганинг маъқул.

Дилшод ишонишини ҳам, ишонмаслигини ҳам билмай, биринчи дарсда уни синовдан ўтказди. 

– Хўш, Дилшод, айтчи, уйга қандай вазифа берилган эди?

– Мумкинми, мен буни қулоғингизга айтсам...

– Ие, шунақаси ҳам бўлар эканми, – ажабланди ўқитувчи. – Майли, айтақол.

– Наминниж нем, – деди Дилшод. 

Ўқитувчи бир зум индамай турдида, «Майли, бор, жойингга ўтирақол, келаси сафар яхшилаб тайёрланиб кел», – деди. 

Беш дарс ҳам шу тариқа ўтди. Битта ҳам икки олмай, хурсанд бўлиб уйга қайтаётган эди, синф раҳбари Ботир ака чақириб қолди.

– Дилшод, қани, мен билан юрчи, – деб хонасига олиб кирди.

– Сенга у сеҳрли сўзларни ким ўргатди? – сўради у.

– Сиз қаёқдан билдингиз? – сўради Дилшод.

– Ўша сеҳргар менинг амаким бўлади, аскиячи, ҳазиллашишда унга ҳеч ким тенг келолмайди, сен билан ҳам ҳазиллашибдида.

– Нега ҳазил бўлар экан, мана, бугун дарсга тайёрланмасам ҳам икки олмадим. Энди дарс тайёрламай юравераман.

– Ундай бўлса, ўша сеҳрли сўзларингни мана бу қоғозга ёз, – деб қўлига қалам тутқазди. Дилшод ёзди. 

– Энди уни тескарисига ўқи.

– Мен жинниман, – ўқиди Дилшод.

– Жинни бўлсанг, бизнинг мактабда нима қилиб юрибсан? Синфдошларинг буни эшитса нима бўлишини биласанми? Бор, эртага яхшилаб дарсга тайёрланиб кел, – деб чиқариб юборди. 

Дилшод устига бир тоғора муздай сув ағдарилгандай бўлиб, уйга келдию, дарс тайёрлашга киришди. 

Авазхон АБДУФАТТОҲ ўғли, 2017-11-16, 12:08 217
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.