26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сессия таассуротлари.Зуппархон ЧОЛДОНОВ

Астанадаги Тинчлик ва тотувлик саройида ўтган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Барқарорлик, бирлик, тотувлик – янгиланиш гарови” масаласини кун тартибига қўйган XXV сессияси йиғилишида Давлат раҳбари, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг Раиси Н. Назарбаев нутқ сўзлади.

 Элбоши дунёдаги мураккаб вазиятда эл тотувлиги барқарор ривожланишнинг асосий шарти эканлигини яна бир марта таъкидлаб, қийин кунларда бирлигимизнинг гарови, манбаи сифатида тузилган Ассамблеямиз ўзига юкланган муқаддас вазифани ўта самарали адо этаётганини тилга олди.

Шунингдек, Давлат раҳбари замонавий тараққиёт босқичидаги бурч ва вазифаларимизни, юртимизни жаҳоннинг энг илғор 30 мамлакати қаторига олиб кириш йўлидаги имкониятлар ва қийинчиликларни, бу борадаги вазифалар ўзининг "Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш" мақоласида баён этилганини айтди. 

Дарҳақиқат, инсоният тарихи, аслида, сабоқлардан иборат. Шулардан бири: ҳар бир халқ ёки элат ўз тарихини, ота-боболари босиб ўтган йўлни, урф-одатларини, ўзигагина хос бўлган қадриятларини, тили, дини ва ҳатто, олис аждодларини унутмаслиги лозим. Бунга амал қилмаганлар халқ сифатида тарих саҳнасидан тушиб қолганлигига мисоллар кўп. Сессияда қабул қилинган Мурожаатда эса, янги шароитда янгиланишга бўлган ички интилиш – тараққиётимизнинг энг асосий қоидаси экани қайд этилади. 

Элбоши маърузасининг сўнгида барча қозоғистонликларни кириб келаётган Қозоғистон халқининг бирлиги байрами билан табриклаб, ҳаммага тинчлик, фаровонлик, бахт-саодат тилади. Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам барча ҳамюртларимни ушбу, 1996 йилдан бери нишонланиб келинаётган қутлуғ кун билан чин қалбимдан табриклайман.

 

 

 

Зуппархон ЧОЛДОНОВ, вилоят маслаҳати депутати., 2017-04-29, 15:45 974
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.