26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Улфатлар

Аҳмадали чойхонага кирса, доимо улфатлари билан ўтирадиган хонани аёллар банд қилиб, гап ўтказаётишган экан. Дўсти Жўравой телефон қилган эди, майли, ундай бўлса, бугун бизникида ошхўрлик қиламиз, деди.

Ўн беш улфат ош еб бўлиб, бир-икки косадан қимиз симиришди. Ичимликдан баъзиларининг кайфи ошгандай бўлди.  

 – Оғайнилар, мана, сўнгги пайтларда одамлар ўзгариб кетди, – гап бошлади Аҳмадали. – Меҳр-оқибат қолмаяпти, муомала маданияти, ўзбекона лутф, ширин сўз, хайрихоҳлик, манзират, кечиримлилик, дўстона оҳанг каби хислатларни кўрмаяпмиз. Негадир асабий, қўпол, димоғдор, ўзимизни бошқалардан катта чоғлаётгандай бўлиб бораётгандаймиз. Интернет тармоқларида эса ҳамма фаришта. Одамларнинг ярмидан кўпи кино юлдузлари расмини жойлаган. Каттага ҳурмат сўниб боряпти. Фейсбукда, инстаграмда жуда ватанпарвармиз, лекин аслида-чи? Мана, айтайлик, қаҳратон совуқ, ҳаво ҳарорати 40 даражагача совуб кетди. Бир одам сувга чўкяпти, ёрдам сўраяпти. Сен, Жўравой, нима қилган бўлардинг?

Жўравой бироз иккиланиб турди. Сўнг, деди:

– Ўзи беш-ўн даражада кўчага чиқиб совқотаману, қирқ даражада сувга туша олармидим? Ҳаммомда сув сал совуқ бўлса аямай ўтин ёқаман. Агар, мабодо, одам сувга чўкаётган бўлса, қутқарувчиларга телефон қиламан, келиб қутқариб кетишади. 

– Сен-чи, Мамараим?

– Эси жойидами ўша одамни? Қирқ даража совуқда ўтирмайдими уйида, дарёда унга нима бор? Ўша аҳмоқни кўриб қолсам, узун бир ходани унга узатиб, қутқариб олардимда, боплаб таъзирини берардим, иккинчи дарёга йўламас эди. 

– Сен-чи, Абдурайим?

– Саволинг қизиқ бўлдию, ошна, – деди у. – Қирқ даража совуқда сувга тушиб, бировни қутқарадиган аҳмоқ йўқ. «Одамлар, ёрдам беринглар, бир йигит чўкяпти!» деб бақирган бўлардим.

– Сен-чи, Отақўзи?

– Мен аввал ким эканлигини сўрайман. Кейин оиласидан биронтасининг телефонини сўраб олиб, уларга телефон қиламан. «Дарров етиб келинглар, фалончи чўкай деяпти», дейман.

– Ўзинг нима қилган бўлардинг, Аҳмадали? – сўради Жўравой.

– Менми? Ўйлаб ўтирмай, пальтомни ёчиб, ўзимни дарёга отиб, ҳалиги йигитни қутқариб қолган бўлардим...

Улфатлар қойил қолишди. Шу пайт уларнинг гапини эшитиб қолган Аҳмадалининг бешинчи синфда ўқийдиган ўғли келиб сўради:

– Дада, қирқ даража совуқда 

дарё ҳам музлаб қоладику, сиз қандай қилиб сувга тушасиз?

Аҳмадали учун ҳам, улфатлар учун ҳам бу кутилмаган савол эди.

– Э, боре, зумраша, сен нимани тушунардинг, катталарнинг гапига аралашиш яхши эмас, – деб болакайни чиқариб юборди. 

Хонани сув қуйгандек жимжитлик эгаллади.

, 2017-11-16, 12:09 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.