26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳунарманд усталарнинг халқаро фестивали

А. Яссавий номидаги ХҚТУ маданият саройида туркий халқлар ҳунарманд усталарининг халқаро фестивали ўтди.

Кўргазма залида дастлаб туркистонлик таниқли ҳунарманд, ҚР рассомлар уюшмаси аъзоси, ЮНЕСКОнинг сифат белгиси унвони соҳиби, кулол Аблайхан Ирисбаев билан мулоқотда бўлдим. Кўргазмани оралаб, қўшни Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятидан ташриф буюрган уста Мансурбек Курязов билан суҳбатлашдим. Доира чалиб, лапар айтиш орқали фикрини баён этадиган Мансурбек қўғирчоқ ясаш санъати устаси ҳам экан. Тадбирда иштирок этаётган ТУРКСОЙ ташкилотидаги Қозоғистоннинг доимий вакили Асқар Турғанбаев, шаҳар ҳокими Алипбек Ўсербаев, маданият бўлими бошлиғи Жанбўлат Ибрагимовлар билан салом-алик қилган Мансурбек Курязов доирасини чалиб, икки тўртлик лапар айтиб ҳам улгурди. Дўстлик, тотувлик, табаррук Туркистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон мавзулари мисли томчида қуёш акс этганидек шу мисраларда янгради. Анжуманда Тошкентлик Зоир Зоҳидов ҳам ўзи ишлаган буюмлари билан иштирок этаётган экан. 

Маданият саройининг улкан залига ушбу анжуманда иштирок этаётган барча ҳунармандлар таклиф этилиб, шаҳар ҳокимининг совға ва мукофотлари билан тақдирланди. 

Концерт дастурида Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон санъаткорлари қаторида хоразмлик Мансурбек Курязов “Андижон полка”сининг шўх тароналари остида ип билан бошқариладиган қўғирчоғини рақсга тушириб барчани хушнуд эта олди. 

Шаҳар ҳокими А. Ўсербаев "Туркистон – туркий оламнинг маданий пойтахти" мақомига бағишланган тадбирлар декабрь ойининг бешинчи санасида тантанали якунланишини айтди. ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти аъзолари бўлган давлатларнинг байроқларини уларнинг вакиллари саҳнага олиб чиқишди. Ушбу ташкилотга Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон, Гагауз, Шимолий Кипр, Россиянинг Татаристон, Бошқирдистон, Хакасия, Тува минтақалари аъзо. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-11-16, 12:13 1005
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.