26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Матбуот – қудратли қурол

2018 йилнинг биринчи ярми учун барча даврий нашрларга обуна мавсуми бошланганига анча  бўлди. 

«Нұр Отан»  партияси Қорабулоқ қишлоқ бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан ушбу тадбир бошидаёқ маҳалла қў­миталари раислари билан биргаликда тад­биркорлар, нодавлат муассасалари  хо­димлари, нафақадорлар ҳамда аҳоли ўр­тасида даврий нашрларга обуна  бора­сида тушунтириш, тарғибот ишлари йўлга қўйилиб, ижобий натижаларга эришила бошлади.

Элбошимизнинг «Жанубий Қозоғистон», «Мәртөбе», «Сайрам Садоси» газета­ларида эълон қилинган мактублари, дас­турий мақолалари ва уларнинг бажа­рилишига ба­ғишланган учрашувлар, йи­­­­­­­­­­­­­­ғинлар ҳамма жойда уюштирилиб, на­тижада, аҳоли ўр­тасида маҳаллий нашр­ларга қизиқиш ва уларга обуна бўлишга иштиёқ янада кучайди. 

Бу ишда маҳалла қўмиталари раис­ла­ри ташаббусни қўлга олиб, дастлабки натижалари билан барчамизни қувон­тирди. Чунончи, А. Абдулла маҳалла қў­ми­таси раиси Ирисдавлат Исроилов 17 нусха, Хоразмий маҳалла қўмитаси раиси Абдусалом Аб­­­дураҳмонов 12 нусха, Иш­чи маҳалла қўми­таси раиси Музаффар Қоратоев 10 нусха­га обуна қилдириб, бошқаларга намуна бўлишди.

Тадбиркорлардан эса «Класссик» савдо уйи раҳбари Хайрулла Убайдуллаев 20 нусха, «Асия» савдо  маркети раҳбари Зокиржон Аҳ­мадалиев 15 нусха, «НиК» савдо уйи раҳ­­­­­­­­­­бари Фахриддин Нишонқулов 15 нусха рўз­номага  ёздириб, обуна ишига муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Муҳтарам Элбошимиз таъкидла­ган­ларидек, ХХI аср одамлари саводхон, иш­билармон, теран билимли, малакали му­тахассислар бўлиши керак. Бундай даражага эришиш учун ҳамма нарсадан хабардор бўлиш лозим, бу борада мат­буот муҳим роль ўйнайди. Шундай экан, ҳар биримизнинг иш столимизда, хона­донимизда «Жанубий Қозоғистон» турсин, уни ўқиш барчамиз учун одат тусига кирсин. 

Ҳурматли ҳамюртлар, ҳаммангизни 2018 йил учун  газета ва журналларга ёзилиш жараёнида фаол иштирок этиб, ўз ҳиссан­гизни қўшишга  чақираман.

Маҳкам УБАЕВ, қишлоқ ҳокимлиги статисти, «Нұр Отан» партияси бошланғич ташкилоти раиси, 2017-11-16, 12:18 819
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.