26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Халқ дарди – партия эътиборида

Мустақил Қозоғистоннинг жаҳондаги тараққий этган  давлатлар қаторидан жой олишида маъмурий давлат идоралари қаторида “Нұр Отан” партиясининг аҳамияти беқиёсдир. “Нұр Отан” партияси вилоят филиали раисининг биринчи муовини Нурмахан Жўлдасов  хизмат сафари билан Сайрам туманига ташриф буюрди. У даставвал Қорасув қишлоғида “Нұрлы жол” дастури доирасида қад ростлаётган 600 ўринли янги мактаб биносини кўздан кечирди. Жорий йилнинг июнь ойида пудратчи ташкилот– “NTR” МЧБ томонидан қурилиши бошланган таълим муассасаси 2018 йилда тўлиқ фойдаланишга топширилади. Сўнгра Оқсувкентдаги “GOLDEN NOMAD” тикувчилик фабрикаси фаолияти билан яқиндан танишгач “Нұр Отан” партияси туман филиалида жамоат қабулини ўтказди. 

Учрашув аввалида М. Қалибаева  ўзи етакчилик қилаётган туман филиалининг кундалик фаолияти, депутатлар фракцияси, уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасида жамоат ташкилоти томонидан олиб борилаётган режалар ва бошқалар хусусида қисқача тушунча берди. Ўша куни жа­моатчилик қабулхонасига ташриф буюрган қо­ра­сувлик Гулжан Ниязбекова, оқсувкентлик Райҳона Бегметова, Замира Гулме­това ва Маржан Мингбаевалар ўзларини таш­вишлантираётган муаммоларни ўртага ташлашди. 

Партия етак­чиларидан нажот сўраб келганлар асосан доимий иш билан таъминлаш, уй-жой, “Өрлеу” дастурига мувофиқ кўмак кўрсатиш сингари муам­моларни айтиб, ёрдам сўради. Н. Жўлдасов қабулда бўл­ган барча фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш учун мутасадди ташкилот раҳ­бар­ларига аниқ кўрсатмалар берди. 

 – “Нұр Отан” мамлакатдаги етакчи партия сифатида Қозо­ғистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта роль ўйнамоқда. Шу сабабли, жойларда юз бе­раётган баъзи камчиликлар, ай­рим тўра­ларнинг ўз ишига масъу­лиятсизлиги масалалари пар­тиянинг жиддий назоратидан четда қолмаслиги керак. Шундай йўл тутилган тақдирда ҳозиргина ҳаммамиз гувоҳ бўлган турли давлат идо­раларига нажот сў­­­­раб борган, лекин қониқарли жавоб ололмаган ҳамюртлар сони камаяди. Турли жабҳаларда илдиз отган уюшган жиноятчиликни  таг-туги билан қўпориб ташлаш – Элбошимиз, партия етакчиси Н. Назарбаев белгилаган асосий вазифалардан биридир, – деди Н. Жўлдасов.

 Нурмахан Миятулининг Сайрам туманига ташрифи чоғида туман ҳокими Б. Мамаев ва бошқа расмий кишилар ҳамроҳлик қилишди.

И. КАРИМОВ, 2017-11-16, 12:20 190
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.