26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Салкам 14 минг гектар ер ўзлаштирилади

Жанубий Қозоғистон вилояти келаси йили асосан тўртта йўналишда ривож­ланади. Булар ишлаб чиқариш,  деҳқончилик, чорвачилик ва туризм соҳалари. Ушбу тўрт соҳани ривожлантириш учун туман, шаҳар ҳокимлари ва масъул соҳалар раҳбарлари ишларини жонлантиришлари керак. Вилоят ҳокимлигида ўтган селектор йиғилишида минтақа раҳбари Жансейит Туймебаев шуни маълум қилди. 

Кун тартибидаги “Кузги йи­ғим-терим ишларининг якун­­­­­­ланиши ва қишлоқ хў­жа­­­­­­­­­­лиги соҳасида 2017 йилга бел­­­­­гиланган ин­дикаторларга эри­шиш тўғ­рисида” вило­ят қишлоқ хў­жалиги бошқар­масининг раҳ­бари Серик Тур­беков маъруза қилди. Унинг айти­шича, бу йил минтақада экин майдони 29 минг 300 гектарга кенгайтиргани билан, бошоқли дон экинлари бўйича умумий  ҳосилдорлик гектар бошига 24,3 центнердан 22,8 центнерга камайиб кетган. 

Шунингдек, бу йил пахта 25 минг гектарга ортиқ экилгани билан, ҳар гектардан ҳосил олиш ўтган йилга нис­батан 2,6 центнерга озайган. Мута­хассислар бунинг саба­бини экинзорлар кўлами ортгач, за­раркунандаларнинг кўпа­йиб кетиши билан тушун­тирмоқдалар. 

– Бу йил пахтадан ташқари бошоқли дон экинлари ҳоси­ли ва олинган маҳсулот бултур­гидан камайганини пайқадик. Маса­­лан, 2016 йили ҳар гек­­тардан 20,2 центнердан ғал­ла олинган бўлса, бу йил  18,3 центнерга тушиб кетди. Мақтаарал, Сўзоқ туманлари ва Туркистон, Кентов шаҳар­ларидан бошқа барча туман­­­ларда ҳосилдорлик кўр­сат­кичлари пасайган, – деди Серик Ўрдабекули.

Бу йил Жануб сабзавот ва полиз экинларидан яхши кўрсаткичларни қўлга киритди. Янги йўналиш  сифатида ёнғоқ ва бодом экиш ишлари ҳам жадал бормоқда. Келаси йили қишлоқ хўжалиги экинзорлари 7 минг гектарга ортиб, 825 минг гектарни эгаллайди, де­ган мўлжал бор. Шунингдек, интенсив боғлар 804 гектарда,  ёнғоқ хўжалиги қўшимча 500 гектарда барпо  этилади деб режаланмоқда. 

Келгуси режаларни бугун­дан бошлаб пухталашни эс­латган минтақа раҳбари экин майдонини кенгайтирибгина қол­май, маҳсулот сифати ва миқ­дорини кў­пайтиришга ҳам эътибор қаратишни топширди. 

– Келаси кўкламги экин-ти­кин ишларига киришишдан ол­дин туман, шаҳар ҳоким­лари, соҳага масъул му­та­хассислар фой­даси кўп­роқ экинларни экиш иш­ларини таҳ­лил қилиб кўриш­лари ке­­рак. Бу ҳаракат қиш­­­­­­лоқ хўжа­лигидаги экин май­­­­­­­­­­­­­дон­ларини ва сувни иложи борича тежашга имкон бе­ради. Пах­тачилик соҳасида ҳам янги технологияларни жорий этиш масаласига кўнгил бўлишни  топ­шираман, –  деди Жансейит Қан­сейитули. 

Келаси йили вилоятда яна 220 гектарда иссиқхоналар қурилиб, уларнинг умумий май­дони 1514 гектарга етка­зилади. Шу­нингдек, 13,8 минг гектар суғормали ер ян­ги­дан айлан­мага қўшилади. Томчилатиб суғориш усули эса 8,1 минг гек­­­­­­­тарда жорий этилиб, уму­мий майдони 66,6 минг гек­тарга кенгаяди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-11-16, 12:21
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.