26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ж. Туймебаев: “маънавий янгиланишнинг боши – бирлик”

Жанубий Қозоғистон вилоятининг 80га яқин фахрийлари ва зиёлилари минтақадаги қатор ишлаб чиқариш корхоналарини оралаб кўрдилар. 

Мақсад – уларни вилоятимизнинг иқтисодий аҳволи билан таништириб, келгусида бажариладиган ишлар билан таништириш эди. 

Фахрийлар даставвал от бошини  “Оңтүстік” махсус иқтисодий минтақасида жойлашган “Бал текстиль” МЧБ гилам фабрикасига бурдилар.  Тамал тоши 2012 йили қаланган фабрика бугунги кунда Марказий Осиёдаги гилам ишлаб чиқарадиган ягона  корхона ҳисобланади. Бу ерда 235 киши иш билан таъминланган. Ҳозирги кунда фабрика маҳсулотлари Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Россия, Буюкбритания, Германия ва Францияга экспорт қилинмоқда. Корхона раҳбарининг айтишича, жорий йилнинг ўзида заводга хориждан буюртма берувчилар сони 20дан ошибди. Фабриканинг ип йигириш цехи  ва гилам тўқиш хоналарини оралаб кўрган фахрийлар корхона фаолиятига ижобий баҳо бердилар. 

– Жамиятнинг хазинаси, ақлгўйи фахрийлар. Шуни инобатга олиб, бугунги тадбирни уюштирган минтақа раҳбарига миннатдорчилигимиз чексиз. Вилоятимизнинг иқтисодий аҳволи кундан кунга яхшиланиб бораётганини пайқаяпмиз. Шундай бўлсада завод ва фабрикаларни ўз кўзимиз билан кўриб, бажарилаётган ишларнинг гувоҳи бўлаётганимиз биз учун катта қувонч. Эндиликда биз, фахрийлар минтақада амалга оширилаётган ишларни жойларда тарғиб қилиб, халқни аҳилликка, бирликка даъват этишимиз керак, – дейди Қозоғистоннинг фахрий журналисти, Байдулла Қўнисбек.

Фахрийлар борган иккинчи иншоот – «Оңтүстік” индустриявий  минтақасидаги  “Еврокристалл” чинни заводи бўлди. Бу ерда йилига 300 млн. дона чинни қути чиқарилади. Ишлаб чиқариш корхонаси жаҳоннинг илғор ускуналари билан жиҳозланган. Ҳозир 150га яқин киши фаолият юритади.

Шундан сўнг фахрийлар “Tectum Engineering” шифер заводининг иши билан танишдилар. Саноат корхонаси йилига 2,3 миллион дона шифер ишлаб чиқаради. Лойиҳа қиймати 1,9  млрд. тенгени ташкил этади. “Хатчек” усули шифер тайёрлайдиган  заводда 200 киши иш билан таъминланган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 60 фоизи ички бозорни таъминласа, қолгани  Тожикистон, Афғонистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга экспорт қилинади. 

«Оңтүстік” индустриявий минтақасидаги кўргазма  маркази ҳам  оқсоқолларнинг эътиборидан четда қолмади. Завод фаолиятини ўз кўзи билан кўрган қариялар корхона раҳбарларига миннатдорчилик билдириб, келгуси ишларида омад тиладилар.

***

Жанубий Қозоғистон вилоятида Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев минтақамиздаги оқсоқоллар ва зиёлилар билан давра суҳбати ўтказди. “Маънавий янгиланиш: барака боши – бирлик” мавзуидаги йиғилишнинг мақсади – йил бўйи бажарилган ишларга баҳо бериб, келгусида амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилишдан иборат эди.

Давлат раҳбарининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи чоп этилганига етти ой бўлди. Шундан буён мамлакатимизда, шунингдек, Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳам мафкура соҳасида ижтимоий онгни янгилаш йўналишида турли лойиҳалар йўлга қўйилиб, кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Давра суҳбати чоғида сўз олган минтақа раҳбари Элбошининг таъкидланган асарида қўйилган кўрсатмаларни бажариш мақсадида 66та лойиҳа бўйича 121та тадбир ўтказиш йўлга қўйилганини айтди.

– Ҳурматли оғалар ва опалар! Сизларни Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласини биргаликда амалга оширишга чақираман. Келгусида биз ҳам талабни кучайтирамиз. Вилоятдаги 720 мингдан зиёд кўчмас мулк қиёфасини кўркамлаштириш ишларини йўлга қўямиз. Албатта, бу борада сизларнинг кўмагингизга суянамиз. Ёшларимизнинг таълим-тарбиясига, билимига катта эътибор қаратишимиз лозим. Бунда Сизлар қўшадиган ҳисса жуда катта. “Қариси бор эл – хазинали эл”, деганларидай Сизлар бизнинг хазинамиз бўлиш билан бирга йўл-йўриқ кўрсатиб, маслаҳатлар бериб турадиган донишмандликнинг асл булоғисиз, – деди Жансейит Қансейитули. 

Учрашувда вилоят фахрийлар кенгашининг раиси Женисбек Мауленқулов маъруза қилиб, элни бирлик ва аҳилликка ундашда фахрийларнинг меҳнати жуда зўр эканини таъкидлаб ўтди. У, шунингдек фахрийларни Элбоши мақоласини аҳоли ўртасида ўз даражасида тарғиб қилишга куч-ғайратини сафарбар этишга чақирди. 

– Бугунги кунда вилоятимизда улуғвор ишлар амалга оширилмоқда. Минтақанинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ҳам йил сайин яхшиланиб бормоқда. Давлат томонидан барча соҳалар қўллаб-қувватланиб, маблағ ва зарур ёрдам берилмоқда. Бугунги жамиятга шу жумладан, ёшлар тарбиясига жиддий бўлиш, оилавий қадриятларни сақлаш, барчани аҳиллик ва ҳамжиҳатликка чақириш, Элбошимиз кўрсатаётган йўл-йўриқлардан хабардор этиш шу ерда ўтирган барча нуроний оқсоқолларимизнинг энг асосий вазифаларидир, – деди Женисбек Мауленқулов. 

Бундан ташқари меҳнат фахрийлари: Туркистон шаҳар фахрийлар кенгашининг аъзоси Мирзан Хандиллаев, Қарсенбай Қунақ, фронторти фахрийси Рисолат Аҳмедова, Сариоғоч туман фахрийлар кенгашининг раиси Мустафа Сулейменов, меҳнат фахрийси Бегим Сериков, республика ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамиятининг раиси Икром Ҳошимжоновлар сўзга чиқиб, Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласини биргаликда амалга оширишга доир фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Айтиш керакки, бугунги кунда вилоятимизда Элбошимизнинг дастурий мақоласида белгиланган вазифаларни тушунтириш мақсадида 844та аҳоли манзилида 3185та тадбир ўтказилган. Мақолада алоҳида кўрсатилган лойиҳаларни амалга оширишга 2022 йилгача 16,2 млрд. тенге ажратиш мўлжалланмоқда. Йил бошида “Атамекен” кичик дастури доирасида вилоятдан чиққан 205 шахс иштирокида “Туғилган ерни яшнатиш – фарзандлик бурчи” учрашуви юқори даражада уюштирилди. Бугунги кунда вилоятимизда тадбиркорлар, ҳомийлар томонидан жами 30 млрд. 350 млн. тенгени ташкил этадиган 529та минтақавий лойиҳа йўлга қўйилди. Бундан ташқари, “Маънавий хазина” кичик дастури бўйича “Ораста уй – ризқ-насибали уй” лойиҳаси доирасида 120дан зиёд фаол, кўнгилли ёшлар аҳоли манзилларида ёрдамга муҳтож 543 оиланинг ҳовлиларини тозалаб, деворларини оқлаб, қишлоқ қиёфасини кўркамлаштиришга ҳиссаларини қўшишди.

Шундан сўнг суҳбат савол-жавоб шаклига кўчди. Учрашув сўнггида вилоят ҳокими фахрийларга совға-саломлар улашди.

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2017-11-16, 12:24
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.