26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Ontustik tourism. Invest 2017»: форумдан умид катта

Шимкент шаҳрида «Ontustik Tourism. Invest 2017» мавзусида халқаро сармоявий-сайёҳлик форуми ўтди. Мазкур йиғин “Қо­зоғистон ҳудудидаги Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат” фес­­­­­­­­­­тивали доирасида уюштирилди. ЖҚВ минтақавий ком­­­­­­­­муникациялар хизматида ўтган брифингда тадбиркорлик, индустриявий-ин­новациявий тараққиёт ва туризм бошқармаси раҳбари Батирхан Қурмансейит шуни маълум қилди. 

Бошқарма раҳбарининг таъкидлашича, мазкур фестиваль Алмати шаҳрида бошланган, Жамбил вилоятида да­вом этиб, бугун Жанубий Қозо­ғис­тон ви­лоятида ниҳоясига ет­ган. Форумнинг асосий мақсади – ҳуду­димиздаги сайёҳлик соҳасининг ривож­ланишидаги асосий масалалар юза­сида фикр алмашиш, шунингдек, мин­тақамизнинг сармо­явий имко­ниятларини намойиш қи­лиш, сармоя жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш.

Тадбир доирасида сайёҳлик мин­тақа­ларимизни намойиш этадиган фотокўргазма уюштирилди. Форумда Хитой Халқ Республикаси Туризм вазири ўринбосари, ҚР Маданият ва спорт вазири ўринбосари, Туризм индустрияси қўмитаси раиси, “Kazakh tourism” миллий компанияси раиси, “Атамекен” миллий тадбиркорлар па­ла­таси вакиллари, шунингдек, узоқ ва яқин хориж давлатлари туризм соҳаси мутахассислари, сайёҳлик таш­килотлари, сармоявий компания ва­киллари, жами 300га яқин киши қат­нашади.

Таъкидлаш жоизки, форумга Хитой сайёҳлик ташкилотлари катта қизи­қиш билдирмоқда. Умуман, жорий йилнинг 6 ойида Жанубий Қозоғистон вилоятига 128 минг сайёҳ ташриф буюрган. Бу йил билан  таққослаганда, 55 фоиз кўп.

Форумда хориж компаниялари билан қатор меморандумлар имзоланди. Хуллас, ҳудудда сайёҳлик кластерини ривож­лан­тириб, сармоя жалб этили­шига фо­рум­нинг ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-11-16, 12:25 783
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.