26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Спорт ва мусиқа – ҳамнафас

Стол теннисидан спорт усталигига номзод, 1-тоифали жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ирода Аҳмадова(тасвирда)нинг Шимкент шаҳридаги 85-сонли Ҳамид Олимжон номли мактабда фаолият кўрсатаётганига 10 йилдан ошди.

У умумий ўрта маълумотни Е. Юсупов номли мактабда олган, 2002-2006 йилларда А. Яссавий номидаги ХҚТУнинг спорт факультетини тамомлаган. Ирода спортга иштиёқни дадаси Маҳаммадқул ака уйғотгани, 5-синфдан бошлаб эса, Сайрам спорт мактабига қатнагани, устози Мирёқуб Мираслоновдан стол тенниси сирларини ўрганганини фахр билан тилга олади. 

Бинобарин, унинг эришган ютуқлари ҳам салмоқли: ўқувчилик йилларида халқаро ва республика даражасидаги мусобақаларда иштирок этган, вилоят миқёсида ўтган мусобақаларда эса бир неча бор 1-ўринни қўлга киритган. 

Ирода бўш вақт топса, мусиқа билан шуғулланишни ёқтиради: аккардеон чалади, мактабдаги ўқувчи қизларга хореография санъати сирларини ўргатади. Хуллас, мактабда ўтадиган барча маданий тадбирларнинг фаол иштирокчисидир. 

– Спорт ва мусиқа бир-бирини тўлдиради, – дейди у, – чунки, ҳар икки соҳа ҳам иқтидорни, ирода ва қатъий интизомни талаб қилади.

И. Аҳмадова жисмоний тарбия дарсларини янгиланган ўқув дастури талаблари асосида ўтмоқда. Яқинда эса у таълим соҳаси ходимлари орасида вилоят миқёсида ўтган анъанавий спартакиадада қатнашиб, стол теннисидан ўнинчи марта биринчиликни қўлга киритди. 

Ҳозирги кунда турмуш ўртоғи Зафар билан фарзандлари Азиз, Дилнура, Дианаларни вояга етказишмоқда. Уларни ҳам спортсевар қилиб тарбиялаш ниятидалар.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-11-17, 18:01 205
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.