26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоят ҳокимининг туркистонга ташрифи

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Хитой Халқ Республикаси давлат туризм бошқармаси раиси ўринбосари Ду Цзян жаноблари раҳбарлигидаги расмий делегация билан Туркистон шаҳрига борди.

Бир ўзгачалиги, тушлик таомдан сўнг меҳмонлар шаҳар ҳокими А. Ўсербаев ҳамроҳлигида Есим­хан номли майдондан А. Яссавий музей-мақ­барасигача пиёда юриб, йўл-йўлакай шаҳар ма­­­­­­­да­­ният, маориф бўлимлари ходимлари томо­нидан тайёрланган бадиий дастурлар, миллий либосдаги онахонларнинг ўлани, «Алия» болалар боғчасининг «Жетиген» қизлар дастаси, кулол А. Ирисбаев раҳбарлигидаги ҳунармандлар фаолияти билан танишишди, шаҳар маданият бўлими ходимлари, хусусан, М. Қулжанова, З. Абдалимовалар иштирокидаги қозоқ миллий урф-одатларини томоша қилишди.

Шу ерга тикилган улкан ўтов ичида қозоқ миллий таомлари намуналарини тотиб кўриб, меҳмон бўлишди. А. Яссавий мақбара­сидаги зиёрат-танишувдан сўнг Ду Цзян жаноблари журналистларга мусоҳаба берди. 

– Ҳар бир давлат, мамлакат одамлари билан ўзгача. Мен Қозоғистон, хусусан, Туркистонда мез­­­бонларнинг юзида самимий меҳмондўстлик, такаллуфни теран ҳис қилганимдан мамнунман. Мен билан бирга делегация таркибида 50 дан зиёд турли соҳа раҳбарлари, тижоратчилар, сайёҳлик операторлари ташриф буюришган. Ик­ки давлат ўртасидаги туризм истиқболини ана шу кишиларнинг муштарак эътиқоди, их­лоси белгилайди, – деди меҳмон. Туркистон шаҳрига келаётган туристлар оқими хитойлик сайёҳлар ҳисобига кўпайиши истиқболлидир. 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-11-17, 18:07
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.