26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Лотин алифбоси: бу сўнгги нусхаси эмас

Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг давлат ёзувини лотин алифбосига ўтказиш тўғрисидаги Фармонга имзо чекиши янги алифбонинг мавжуд нусхаси муҳокама қилинмай, тўлиқ қабулланади, дегани эмас. Қарорнинг иккинчи бандида Президент Ҳукуматга Миллий комиссия тузишни топширган. Яъни, алифбонинг сўнгги нусхасини тасдиқлашда олимларнинг тавсиялари билан бирга халқнинг фикри ҳам инобатгага олинади.

Лотин алифбосига кўчиш масаласи юзаси­дан республика ахборий гуруҳи аъзоларининг вилоятдаги ОАВ вакиллари ҳамда ички сиёсат соҳаси мутахассислари билан учрашувида ушбу гуруҳ раҳбари, таниқли сиёсатшунос Ерлан Саиров шуларни маълум қилди. Учрашувни вилоят ҳокимининг ўринбосари Уласбек Садибеков олиб борди.

– Ҳозир бу масала аҳолининг диққат марказида, ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқ­ларда апострофлар ҳақида қизғин муно­заралар юритилмоқда. Президентнинг Фармонига кўра, ушбу нусха тўлиқ ва ўз­­­­­­­­­­­­­гаришсиз қабул қилинади, деб тушу­на­­­ётганлар ҳам бор. Ундай эмас, 2-3 йил апробация муддати белгиланади. Олим­ларнинг ҳам, фуқароларнинг ҳам фикрлари инобатга олиниб, халқ қабул қила оладиган, қўлланилиши имкон қадар қулай варианти танланади. Яъни, Президентнинг Фармони лотин алифбосига кўчиш жара­ёнининг ниҳояси эмас, аксинча унинг бошланиши, – деди Е. Саиров.

Гуруҳ аъзоси Амиржан Қўсанов лотин алифбосига кўчиш масаласи миллатни мус­тамлакачилик оқибатларидан йироқлаш­тириб, замонавий дунё маданияти сари бошлайдиган тарихий танлов эканини таъкидлади.

– Ҳозир лотин алифбосига кўчиш юзасидан тушунмовчиликлар юзага кел­гани сир эмас. Диграф ва апострофлар ўрганилмоқда. Бундай очиқ мунозараларнинг бўлгани жуда яхши. Бу қозоқ халқининг ўз тақдирига бефарқ эмаслигини, барча масалаларни мустақил ҳал қила олишини англатади.

Айтиш жоиз, халқимизнинг миллий манфаати йўлида лотин алифбоси бизга барибир керак. У она тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, элимиз илм-фани ва иқтисодиёти жадал ривожланаётганини ва элдаги фаровонликни дунёга намойиш этиш учун ҳам керак, – деди сиёсатшунос.

Учрашув ниҳоясида иштирокчилар ахбо­рий гуруҳ аъзоларига саволлар бериб, ўз фикрларини билдиришди. Гуруҳ вакиллари вилоятнинг талаба ёшлари ва блогерлар билан ҳам учрашувлар ўтказди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-11-17, 18:08
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.