26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Илғор ёшлар мукофоти” топширилди

Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Халқаро та­ла­­­­­­­­­­­балар кунига бағишлаб ўтказилган вилоят ёшлар кечаси ва “Илғор ёшлар мукофоти”ни топшириш маросимида иштирок этди.

Ёшлар орасида ма­­­­­­­­­даният ва хушмуома­­­ла­­­­­ликни шакллан­ти­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­риш мақсадида уюш­­­­­тирилган тадбирда сўз­­­­­­­га чиқиб, барча жану­­бий­қозоғистонлик талаба-ёшларни байрам билан қутлади.

 

– Элимизда ҳар доим ёш­ларга, ёш мутахассисларга катта ишонч билдирилиб, улар­­­­­­­­­­­­нинг камол топиши учун шароитлар яратилмоқда. Дав­лат раҳбарининг “Келажакка йўлланма: маънавий янги­ланиш” дастурий мақоласи миллий тафаккурнинг янги кўриниши, десак, уни амалга ошириш барчамизнинг олий мақсадимиз. Бугунда Улус­нинг ивитқиси бўлган – минта­қамизни ҳар томонлама ривож­лантириш йўлида фидойи ёш­ларимизнинг, ўз меҳнати билан вилоят та­рақ­­­­­­­­­қиётига муносиб ҳисса қў­­­шишига ишонаман. Сизлар мустақил элимиз фахрига ай­ланиб, барча соҳаларда ул­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кан муваффақиятларга эри­шишингизга тилакдошман, – деди ҳоким.

Шунингдек, минтақа раҳбари йил бўйи турли соҳаларда меҳнат қилиб келаётган 20 нафар йўлбошчи ёшларга 15 номинация бўйича “Илғор ёшлар мукофоти”ни топширди.

Тантанада махсус тайёр­гар­­­ликдан ўтган 22 жуфт рақс кечасига мўлжалланган ли­­­­­­­­­­босларда Вена вальсига туш­­дилар.

Тадбирда вилоят маслаҳати депутатлари, олий ва махсус ўқув юртлари раҳбарлари ва фаол йигит-қизлар, ишчи ёшлар ташкилотлари ва кўнгиллилар жами 500дан зиёд талаба иштирок этишди.

Шунингдек, байрам муно­сабати билан “Ёшлар имконият маркази”да “Оңтүстік” ёшлар театрининг истеъдодли санъат­корлари ўзбек драматурги Х. Хурсановнинг “Ўлдик-да, ҳур­матли бўлдик” номли тар­­­­­­­­биявий аҳамиятга эга коме­диясини томоша қилишди.

Таъкидлаш жоизки, вило­ятдаги 12та олий ўқув юртида 44 860 талаба, 91та махсус билим юрти ва коллежда 70 885 талаба таҳсил олади. Ви­­ло­ятимизда жами 115 мингдан ортиқ талаба бор.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2017-11-17, 18:10 868
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.