26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Марказий Осиёдаги дастлабки “Биогаз ускуналар мажмуаси” ишга туширилди

Шимкент шаҳрида қуввати 0,5 мегаватни ташкил этадиган Марказий Осиёдаги дастлабки “Биогаз ускуналар мажмуаси” ишга туширилди. Қозоғистондаги ягона лойиҳа Элбошимизнинг Фармони билан қабулланган “Яшил иқтисодиётга кўчиш концепцияси”ни бажариш мақсадида амалга оширилмоқда.

Очилиш маросимида қатнашган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ушбу лойиҳа ЭКСПО-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида Жанубий Қозоғистон вилоятидан тавсия қилиниб, намойиш этилганини таъкидлаб ўтди.

– Ускуналар мажмуасида халқаро кўргазмада тақдим этилган Чехиянинг “HEDVIGA GROUP” компанияси янги технологиялари қўлланилди. Технологиянинг ўзгачалиги шундаки, у шаҳарнинг чиқинди сувларини тозалаш иншоотидан чиққан чўкиндилар, ахлатни қайта ишлаб, ундан биогаз олиб, қўлланиш орқали, иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаради. Натижада ушбу технология ташқи муҳитнинг ифлосланишини бирмунча камайтириб, экологияни яхшилашга катта ҳисса қўшади. Умуман олганда, вилоятда муқобил энергия манбалари соҳасини ривожлантириш диққат марказига қўйилган. Масалан, вилоятда умумий қиймати 183,9 мегаватга тенг 14та лойиҳани амалга ошириш режаланган. Бугунги кунгача шундан 4таси амалга оширилди, – деди минтақа раҳбари.

Ташаббускори “Сув захиралари – маркетинг” МЧБ бўлган лойиҳанинг қиймати 2 млрд. 200 млн. тенге. Технологик жараёнларга мувофиқ ускуна қолдиқларни қайта ишлаш орқали бир кеча-кундузда 300 куб метр метан гази(биогаз)ни ишлаб чиқаради. Бу ерда 20 киши муқим иш билан таъминланган. Шунингдек, ишлаб чиқарилган энергия саноат корхонасининг иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ, электр энергиясига эҳтиёжини 50 фоиз қоплайди.

Вилоят ҳудудида Давлат раҳбарининг янги энергетикани ривожлантириш топшириғига мувофиқ лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг сўнггигача Қазиғурт туманидаги Дўстиқ кичик сув электр станцияси ишга туширилади. Бундан ташқари, Сариоғоч тумани, Жилға аҳоли манзилида қуввати 20 МВтли “Жилға” ва Мақтаарал тумани, Жетисай шаҳридаги қуввати 5,0 МВтли иккита қуёш электр станциясида қурилиш ишлари бошланиб кетди.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-11-17, 18:12 714
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.